UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0

13 авг 10:33
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Сена дарёсида заҳарланган Олимпиада чемпиони ёпилиш маросимида ўз давлати байроғини кўтара олмади

Париж шаҳри марказидан оқиб ўтувчи Сена дарёсининг лойқаланган суви спортчилар томонидан ҳам танқидга учради.

Жумладан, ирландиялик сузувчи, 800 метр масофага эркин усулда сузиш баҳсларида Олимпиада олтин медалини қўлга киритган Дэниел Уиффен шифохонага ётқизилган. Айнан шу сабаб билан у Олимпия ўйинларининг тантанали ёпилиш маросимида иштирок эта олмаган. Уиффен Ирландиянинг байроқдори бўлиши керак эди. 

"Мен ватанимнинг Олимпиада ёпилиш маросимида байроқдори бўлишим керак эди. Лекин инфекция сабаб бу имкониятдан маҳрум бўлдим. Ўзимни ёмон ҳис қилганим учун шифохонага боришимга тўғри келди. Ҳозир ўзимни анча яхши ҳис қиляпман", — деди ирландиялик спортчи. 

Шунингдек, 23 ёшли Уиффен Париж Олимпиадасида 1500 метр масофага эркин сузиш баҳсларида бронза медалига сазовор бўлди. У Сена дарёсида, очиқ сувда ўтказилган 10 км масофага сузиш баҳсларидан сўнг шифокорларга мурожаат қилган. Уиффен финишга ўн саккизинчи ўринда етиб келганди. Ёпилиш маросимида унинг ўрнини бошқа бир сузувчи Мона Макшерри эгалади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг