UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0 17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0 17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0 16:19Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди 0 15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0 15:17Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО 0 14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0 12:11Олти нафар дзюдочимиз Hungary Grand Slam 2026 турнирида иштирок этади 0 11:40Расмий стартига 10 кун қолган Осиё ўйинлари манзилида рекорд даражадаги ёғингарчилик сабаб миллионлаб одамлар эвакуация қилинмоқда 0

25 окт 15:04
Янгиликлар

Теннис

Серена Уильямс Астурийск маликаси - 2025 мукофотини қўлга киритди

Теглар :  Серена Уильямс
"Катта Дубулға" турнирларининг 23 карра чемпиони Серена Уильямс спорт соҳасида Астурийск маликаси - 2025 мукофотига эга чиқди.

Тантанали маросим Испаниянинг Овьедо шаҳрида бўлиб ўтди. Тадбирда Испания қироли Филипп VI ва Испания қироллик оиласи аъзолари иштирок этди.

Уильямсга фахрий мукофот берилиши баҳордаёқ маълум бўлганди. Ўшанда тегишли қарорни етти карра Паралимпия чемпиони Тереза Пералес бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати қабул қилган эди.

Ушбу нуфузли мукофот ҳаётнинг турли соҳаларидаги хизматлари учун тақдим этиб келинмоқда. Шу кунгача енгил атлетикачилар Елена Исинбаева ва Себастян Коу, тоғ чанғичиси Линдси Вонн, "Формула 1" пойгачиси Михаэл Шумахер, футбол бўйича Бразилия терма жамоаси ҳамда теннисчи Рафаэль Надаль мукофотни қўлга киритган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг