UZ

Сўнгги янгиликлар

18:05Нурсултон Рўзибоев Хамзат Чимаев ва Илия Топуриянинг мағлубиятларига муносабат билдирди 0 17:22"Октагондан ташқарида UFC’дагидан ҳам кўпроқ даромад топмоқда". Хирн Том Аспиналл ҳақида гапирди 0 16:59Европанинг 4 та клуби скаути ўзбекистонлик футболчини кузатди 0 16:19Нодирбек Абдусатторов: "Бу аламли бўлган эди..." 0 15:51Султонов Загребдаги турнирнинг 1/4 финалига чиқди 0 15:22Яна бир эркин курашчимиз RAF билан шартнома имзолади, у юлдузли кардда жанг қилади 0 14:49Ўзбекистон терма жамоаси машғулотида тўрт футболчимиз умумий гуруҳда шуғулланмади 0 14:12Дзюдочиларимиз иштирокида ўтадиган Qingdao Grand Prix 2026 турнирига қуръа ташланди 0 13:46Жангга икки кун қолганида Нурсултон Рўзибоевнинг ҳолати қандай? (ФОТО) 0 13:00Фарғонада Олимпиада чемпиони номидаги бокс мажмуаси фойдаланишга топширилди 0 12:34Конго ДР бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда таваккал қилишимизга тўғри келади, чунки..." 0 12:03Шон О`Мэлли Оқ уйдаги жанги учун қанча гонорар олганини очиқлади 0 11:28Йен Мачадо Гэрри Эдди Хирн билан шартнома имзолади 0 10:56Топуриянинг мураббийи шогирдининг аҳволи ҳақида маълумот берди 0 10:31Анчелотти Бразилиянинг Шотландияни мағлуб этиб, плей-оффга йўлланма олганига изоҳ берди 0

18 сен 17:16
Янгиликлар

Енгил атлетика

Сергей Бубканинг 26 йиллик рекордини 20 ёшли йигит янгилади

Италиянинг Рим шаҳрида енгил атлетика бўйича “Бриллиант лига” мусобақасининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди.

Аҳамиятлиси, унда эркаклар ўртасида лангарчўпга таяниб сакраш йўналишида швециялик Арман Дюплантис украиналик афсонавий Сергей Бубканинг рекордини янгилади.

1994 йил Сергей Бубка очиқ ҳаводаги мусобақаларда 6.14 метрдан сакраб ўтган ва 26 йил давомида ҳеч ким бу натижани янгилай олмаётган эди. Кеча тунда 20 яшар Дюплантис ушбу рекордни 1 смга янгилади.

Арманни менинг рекордимни янгилагани билан чин қалбимдан табриклайман! Ажойиб натижа! Унинг ота-онаси, ўзи ва енгил атлетика учун хурсандман. Спортда у каби ёшлар етишиб чиқмоқда. Келажакда Арманга янада баланд марраларни забт этишини тилаб қоламан”, – деди Сергей Бубка.

Ва ниҳоят, янги жаҳон рекорди! Бу жуда ажойиб! Мен бу баландликка сакрашни жуда хоҳлаган эдим. Сўнгги пайтларда кўпчилик бу ҳақида гапирар ва менинг елкамда шу миш-мишларнинг юки турар эди. Тушундимки, одамлар мендан қачон рекордни янгилайсан, деб доим сўрайвермасликлари учун бу ишни қилишим керак бўлди. Келаси ҳафта Дохадаги босқичда ҳам бу натижани яхшилаб кўришга ҳаракат қиламан. Ана ундан кейин ҳордиқ чиқариб, бу натижамни байрам қиламан”, – деди Арман Дюплантис.

Эслатиб ўтамиз, Дюплантис жорий йилнинг февраль ойида ёпиқ иншоотлардаги мусобақаларда ҳам жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлган эди (6.17 м).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг