UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

16 ноя 08:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Теглар :  Шаҳрам Ғиёсов
Ярим ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.

Боксчимиз ҳамкорлик қилувчи "Мир Бокса" промоутерлик компанияси вакилининг хабар беришича, Шаҳрам Ғиёсов фаолиятидаги ўн бешинчи жангини 2024 йил 13 январь куни ўтказади. Ўша куни ҳамюртимизга мексикалик боксчи Пабло Сезар Кано рақиблик қилади.

Маълумот учун, Шаҳрам проф боксда ҳозиргача 14 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган, жангларининг тўққизтасида муддатидан илгари зафар қучган.

Унинг бўлажак рақиби Пабло Сезар Кано эса фаолияти давомида 44 та жанг ўтказган ва уларнинг 35 тасида ғалаба қозонган, 8 та жангда мағлуб бўлган ва 1 та жангида дуранг қайд этилган. Аҳамиятлиси, Пабло фаолияти давомида икки бор жаҳон чемпионлик камарлари учун жангга чиқган ва ҳар икки жангда мағлуб бўлган.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг