UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

03 сен 08:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсовнинг вазнидаги яна бир чемпион ўз камарини вакант қолдирмоқчи. У Исроил Мадримов билан жанг қилиши мумкин

Инсайдер Майкл Бенсоннинг маълум қилишича, яримўрта вазн тоифасида IBF камари соҳиби, америкалик Жейрон Эннис (32-0, 29 КО) камарини вакант қолдириши мумкин.

Энниснинг промоутери Эдди Хирн WBO чемпиони Брайан Норман билан келишувга эриша олмаганидан сўнг, Сергей Богачук билан алоқага киришганини, шунингдек, Жейроннинг супер яримўрта вазн тоифасида собиқ WBA чемпиони, ҳамюртимиз Исроил Мадримов билан жанги имкониятлари кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

Маълумот ўрнида, Богачук ҳам, Мадримов ҳам супер яримўрта вазн тоифасида жанг қилишади.

Энниснинг IBF камарига мажбурий даъвогар айни дамда украиналик боксчи Карен Чухажян ҳисобланади. Аввалроқ, америкалик яна бир чарм қўлқоп устаси — Теренс Кроуфорд ҳам ярим ўрта вазн тоифасидаги WBA камарини вакант қолдиргани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур йўналишдаги чемпионлик учун мажбурий даъвогар ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов саналади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг