UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

20 дек 12:15
Янгиликлар

Теннис

Шарипова Анқарадаги иштирокини ғалаба билан бошлади

Туркиянинг Анқара шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари бошланди.

Соврин жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Сабина Шарипова ҳам иштирок этяпти.

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси асосий тўр баҳсларида ўз имкониятини синовдан ўтказмоқда. Шарипова турнирда учинчи рақам остида таснифланган.

Қуръа натижасига кўра, ҳамюртимиз бугун илк даврада туркиялик Ченгиз Берфуга қарши кортга чиқди. Мезбон теннисчи асосий тўрда имтиёзли йўлланма асосида ҳаракат қилади.

Уч сет давом этган учрашувда Шарипова рақибасини 3:6, 7:6(6), 6:3 ҳисобида мағлуб этди. Сабина ўтган ҳафта БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган турнирда иштирок этиб, чорак финалга қадар етиб борган эди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
20 дек 15:09:35
Husniddin Mirzaliyev
Juftlikda chorakka chiqdi!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг