UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0

27 сен 13:50
Янгиликлар

Шахмат

Шаржада шахмат бўйича “Мастерс” турнири якунланди, ҳамюртимиз кучли ўнликда!

Теглар :  Шахмат
БААнинг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича “Мастерс” туркумига кирувчи соврин жамғармаси 60 минг АҚШ долларидан нуфузли турнир ўз якунига етди.

Мусобақанинг сўнгги 9-тур ўйинлари вакилларимиз учун ўртача кечди, яъни биттадан ғалаба, дуранг ва мағлубият.

Ҳамюртларимизнинг ягона ғалабасини Жавоҳир Синдаров қайд этди. У оқ доналарда грециялик халқаро гроссмейстер Димитриос Мастровасилисни мағлубиятга учратди ва халқаро турнирни 5,5 очко билан якунлади.

Нодирбек Абдусатторов эса мусобақа мезбони Салим Солиҳга имкониятни бой берди ва бу шахматчимиз ҳам мусобақадаги иштирокини 5,5 очко билан тугатди.


Шахматчиларимиз орасида энг яхши натижа қайд этган Нодирек Ёқуббоев эса 9-турда Эрон вакили, якунда халқаро турнир ғолибига айланган Муҳаммад Амин Табатабайига қарши оқ доналарда ҳаракат қилди ва дурангга эришди. Бу натижа орқали ўз очколари сонини 6тага етказиб олган Хоразм фарзанди “Шаржа Мастерс” халқаро турнирда 8-ўринни эгаллади.

 

Қолган шахматчиларимиз ҳам кучли 20таликдан жой олди. Хуллас, вакилларимиз Шаржа турнирида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг