UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0 13:44"Дакар-2026": уч боксчимиз иштирок этган Олимпиадада икки олтин қўлга киритилди ва тарихий натижа қайд этилди 0 13:13Ирисметов Россиянинг ўйини ҳақида: "Улар кўпроқ испанларга ўхшаб қолибди" 0 12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0 12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0

17 ноя 17:56
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг хар бир туманида 10тадан сузиш ҳавзаси қуриш кераклигини айтди

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Сергели тумани 6-А массивидаги сузиш ҳавзасини ҳам бориб кўрди.

Бу ҳақида UzA хабар бермоқда.

Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, болалар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларнинг баркамол инсонлар бўлиб вояга етишини таъминлаш, жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Сузиш ҳавзасининг узунлиги 25 метр, эни 11 метр. Кунига 150-200 кишини қабул қилади. 3 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига барпо этилган иншоотда ёшларнинг сузиш техникасини ўрганиши ва маҳоратини ошириши учун барча шароит яратилган. Тиббиёт ходимлари ва мураббийлар учун хоналар мавжуд. Сувни тозалаш, иситиш тизимлари, хона ҳароратининг мўътадиллигини сақлаш ускуналари сув ҳавзасининг кўп йиллар давомида ёш авлодга хизмат қилишини таъминлайди.

Юртимиз иқлим шароитига, ёз ва қиш фаслига мослаб Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан замонавий сузиш ҳавзаси қуриш керак, уларни барпо этишда сифатли қурилиш материалларидан фойдаланиш лозим, деди давлатимиз раҳбари.

Президентимиз спортнинг ушбу тури билан шуғулланишга болаларни янада кенгроқ жалб қилиш, сузиш техникасини ўргатадиган юқори малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича топшириқлар берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг