14 окт 15:39
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шавкат Раҳмоновнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби ҳақида маълумотлар пайдо бўлди
Қозоғистонлик Шавкат Раҳмонов келаси йил бошида жанг қилиши мумкин.
Инсайдер Рубен Картернинг маълум қилишича, у 30 январь куни Торонтода ўтказиладиган UFC 336 турнирида жанг қилиши мумкин.
"Ислам Махачев ва Карлос Пратес UFC турнирининг асосий жангида иштирок этишади. Жошуа Ван ва Манел Капе ўртасидаги жанг эса асосий жангдан олдинги энг муҳим тўқнашув сифатида режалаштирилмоқда.
Шунингдек, Майкл Моралес ва Шавкат Раҳмонов ўртасида эҳтимолий жанг ўтказилиши ҳақида ҳам гап-сўзлар бор. Бу тўқнашув турнирнинг аҳамияти бўйича учинчи жангига айланиши мумкин", — деб ёзди Картер Instagram саҳифасида.
Ҳавола :
Манба : sports.kz
Фикрлар