UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

09 май 12:46
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат. Абдусатторовнинг кутилмаган мағлубияти

Пойтахтимизда шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида мамлакат чемпионати олий лига баҳслари давом этмоқда.

Айлана тарзда ўтказилаётган эркаклар ўртасидаги мусобақада 5 нафар халқаро гроссмейстер - Нодирбек Абдусатторов (2550, чемпионатнинг биринчи рақамли иштирокчиси), Сайдали Йўлдошев (2469), Марат Жумаев (2451), Алексей Барсов (2411) ва Тохир Воҳидов (2400) дона суряпти. 

Олтинчи турда дунё тарихидаги энг ёш иккинчи халқаро гроссмейстер мақомига эришган Нодирбек Абдусатторов кутилмаганда мағлубият аламини тотиб кўрди. Тўрт очко билан якка пешқадам бўлиб турган Нодирбек оқ доналарда дона суришига қарамай, Улуғбек Тиллаевга имкониятни бой берди. 

Ёш шахматчимиз Жавоҳир Синдаров қора доналарда ўйнаб, тажрибали Сайдали Йўлдошевни мағлубиятга учратди. Бу турда Абдумалик Абдусалимов, Марат Жумаев, Тоҳир Воҳидов, Нодирбек Ёқуббоев ғалабага эришди. 

Бугун ўтказиладиган еттинчи тур олдидан бирйўла беш нафар шахматчи -Никита Хорошев, Жавоҳир Синдаров, Шамсиддин Воҳидов, Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Ёқуббоев 4тадан очко жамғариб пешқадамлик қилишяпти. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг