UZ

Сўнгги янгиликлар

20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0

12 май 20:11
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат бўйича биринчи онлайн Ўзбекистон чемпионати қоидалари билан танишмисиз?

Теглар :  ШахматУйда қол
Турнир онлайн тарзда, швейцарча тизимда Chess.com ўйин платформасида иштирокчилар сонига қараб белгиланади ва кейинчалик эълон қилинади.

Вақт назорати: (3 + 1) барча иштирокчиларга ўйин тугагунига қадар ҳар бир юриш учун 3 дақиқа + 1 сония тақдим этилади. Мусобақада шахмат ихлосмандлари – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этишлари мумкин. FIDE ID va FIDE ELO рейтингини кўрсатинг.

FIDE ELO иштирокчисининг рейтинги 2200дан ошмаслиги керак. Мусобақада иштирок этишингиз учун сиз талабларга мувофиқ, chess.com ўйин веб-сайтидаги “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги” шахмат клубига аъзо бўлишингиз керак.

Шу билан бирга, мусобақанинг ҳар бир иштирокчиси chess.com сайтида ўз исми ва фамилиясига мос келадиган расмий логинга эга бўлиши лозим.

Муҳим эслатма: рўйхатдан ўтган дастлабки 1000 (минг) нафар иштирокчига мусобақада(ҳамкор платформаларининг белгиланган чегараси билан боғлиқ) қатнашиш ҳуқуқи берилади.

FIDE ID – FIDE коди ўйинчининг доимий шахсий рақами (ID) ва қайси турнирда (классик, рапид, блиц) иштирок этишидан қатъий назар, унинг индентификатори ўзгармайди.

FIDE ELO – ELO рейтинг ELO рейтинг тизими, ELO коеффициенти – иккита ўйинчи иштирок этадиган ўйинларда (масалан, сеги, го ёки шахмат) ўйинчиларнинг нисбий кучини ҳисоблаш усули.

Ҳурматли мусобақа иштирокчилари! Онлайн шахмат мусобақасини ОАВ, хусусан ТВда кенг ёритиш мақсадида сизлардан уй шароитида мусобақада иштирок этаётган ҳолатларингиз акс этган фото ва видеолавҳаларни телеграм мессенжери орқали қуйидаги рақамга юборишларингизни сўраймиз: +99893 394-54-86

Рейтинг: -1   

Фикрлар

+1   
12 май 23:51:53
Shohruh Chulliyev
Reytingi 2200 emas 2500 va undan yuqorilar ham oynayapti,bunaqada qanday havaskorlar ortasida chempionat deb tushunish mumkin,tashkilotchilar qayerga qayerga qarayapti.3 min juda kam internet tezligi ham yetmaydi 5+3 qilsa ham yaxshi bolardi.
   
13 май 09:35:01
Mehroj Samarqand
Men ham qatnashmoqchi edim. Tushunarsiz. Qanday kirish kerak nima qilish kerak bilmadim. Soddaroq qilish kerak edi musoboqada qatnashishni.
   
12 май 22:23:56
Davron Tashkenbayev
3+1 минут хакконий чемпионни аниклаб бера олмайди, чунки Узбекистонда интернет тезлиги жуда паст. Хакконий чемпион аниклаш учун 20+10 ёки хеч булмаса 10+10 вакт назоратини килиш керак.Сифатсиз , пала-партиш шахмат кимга керак.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг