UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

30 дек 11:57
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат федерацияси йил ҳисобидан сўнгги турнирни ўтказди

28-29 декабрь кунлари Тошкентда рапид ва блиц йўналиши бўйича Ўзбекистон шахмат федерациясининг “Қишки Кубок” мусобақаси ўтказилди.

Янги йил байрами олдидан ташкил этилган 2017 йилнинг сўнгги тақвим мусобақасида 53 нафар спортчи ғолиблик йўлида дона сурди. Ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда Адел Раҳмон (FM) 7 имкониятдан 6,5 очко тўплаб, ғолиб бўлди.

Кубок соҳибига айланган Адел 6 ғалаба ва бир дуранг қайд этди. Тўртта ғалаба ва 3та дуранг қайд этган Георгий Шванов 5,5 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Шунча очко жамғарган Жамшид Султонов бронза медалига сазовор бўлди.


Қизлар ўртасидаги турнирда Юлия Хегай (WCM) 5 очко билан шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Фахрийлар орасида Лев Ким 5 очко билан турнир чемпиони бўлди. 14 ёшгача бўлган шахматчилар баҳсида Шерзод Самандаров 5 очко билан чемпионга айланди.

Халқаро рейтинг очколарини берувчи ушбу мусобақанинг блиц баҳсларида 43 нафар шахматчи иштирок этди. Самарқандлик Далер Воҳидов 7 имкониятдан 6,5 очко жамғариб, блиц турнири ғолиби бўлди.


Кучли учликдан Фотих Абдухолиқов (6 очко) ва Жамшид Султонов (5,5 очко) жой олишди. 14 ёшлилар мусобақасида Умида Омонова, қизлар ўртасида Маҳлиё Ҳакимова олтин медалга сазовор бўлди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг