UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

27 июн 10:15
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат. Жаҳон чемпионлари Ўзбекистонда тантанали кутиб олинди

Сир эмаски, сўнгги пайтларда ёш ўзбек шахматчилари ўз муваффақиятлари билан жаҳон ареналарида бутун дунёни лол қолдириб келишмоқда.

Минскда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги II жаҳон чемпионатида муваффақият қозониб, шоҳсупага кўтарилган ёш ҳамюртларимиз ўзбек шахматининг қандай салоҳиятга эга эканлиги, мамлакатимизда кучли шахматчиларнинг янги авлоди камолга етаётганидан дарак бериб турибди.
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, ўзбекистонлик ёш шахматчилар Белорусь пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтган шахматнинг блиц ва рапид йўналишида ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 9 та медаль қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллагандилар.

Бугун ана шу нуфузли мусобақада муваффақиятли иштирок этган ёш ақл-идрок соҳиблари пойтахтимизга етиб келишди. Шахматчиларимизни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Жасур Матчанов бошчилигидаги Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, мамлакат шахмат федерацияси ходимлари, спортчиларнинг ота-оналари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.


Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар ўртасидаги II жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиз рапид йўналишида 2 та олтин (Ҳумоюн Бегмуротов, Умида Омонова), 2 та кумуш (Афрўза Ҳамдамова, Олмос Раҳматуллаев), блиц беллашувларида эса 3 та олтин (Ҳумоюн Бегмуротов, Афрўза Ҳамдамова, Умида Омонова) ҳамда 2та кумуш (Руқия Олимова, Шаҳромбек Каримов) медалларини қўлга киритишганди.

"Мусобақа биз учун жуда яхши ўтди. У ерда турли мамлакат вакилларига қарши ўйнадим ва уларни мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритдим. Жаҳон чемпиони бўлиб, шоҳсупага кўтарилганимдан жуда хурсандман. Шахматчилардан норвегиялик Магнус Карлсенга ҳавас қиламан, унинг мухлисиман. Келажакда дунёнинг энг ёш гроссмейстери бўлмоқчиман, ундан ташқари катталар ўртасида жаҳон чемпиони бўлишни орзу қиламан", - деди рапид ва блиц йўналишидаги жаҳон чемпиони Ҳумоюн Бегмуротов.

"Жаҳон чемпионати менга жуда ёқди. Рақибларимнинг барчасини мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпиони бўла олдим. Минск жуда чиройли шаҳар экан. Беллашувларда кучли рақиблар кўп бўлди, аммо биз улардан кучли эканлигимизни намойиш этиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритдик. Бундан жуда хурсандмиз. Энди Испанияда ташкил қилинадиган анъанавий шахмат бўйича жаҳон чемпионатида қатнашамиз, у ердан ҳам чемпион бўлиб қайтмоқчимиз", - деди жаҳон биринчилиги ғолиби Афрўза Ҳамдамова.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан Ўзбекистон шахмат федерацияси, терма жамоамиз мураббийлар штаби, чемпион спортчиларимиз ва уларнинг ота-оналарини яна бир маротаба табриклаб қолади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг