UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

14 сен 08:10
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат Олимпиадаси. 22-рақамли жамоамиз 22-ўринни эгаллади

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ўз якунига етди.

42-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон аёллар ва эркаклар терма жамоалари ҳам иштирок этди. Кеча мусобақада сўнгги 11-тур учрашувлари ўтказилди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиладиган нуфузли мусобақани ғалаба билан якунлади.

Словакия терма жамоасига қарши кечган баҳсда ҳамюртларимиз 3,5:0,5 ҳисобида зафар қучишди. Нафиса Мўминова биринчи доскада рақибаси Ева Репкова билан дуранг ўйнади. Қолган шахматчиларимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Ирина Геворнян ва Сарвиноз Қурбонбоевалар рақибаларини мағлуб этишнинг уддасидан чиқишди.

Таққослаш учун, шахмат Олимпиадасида Словакия 37, Ўзбекистон эса 22-рақамли жамоа сифатида қайд этилганди. Ушбу ғалабадан сўнг терма жамоамиз 31-поғонадан 22-ўринга кўтарилиб олди ва айнан шу натижа билан шахмат Олимпиадасини якунлади.

Терма жамоамиз 11та учрашувдан 6тасида зафар қучиб, 2та баҳсда дуранг ўйнаган ва уч бор мағлубият аламини тотиб кўрган. Хитой терма жамоаси Олимпиада чемпионига айланди. Польша кумуш, Украина эса бронза медалига сазовор бўлди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг