UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

14 сен 08:50
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат Олимпиадаси. Эркаклар жамоамиз 39-ўрин билан кифояланди

Хабар берганимиздек, Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиладиган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ўз якунига етди.

42-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов бошчилигидаги Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси нисбатан паст натижа кўрсатди. Олимпиаданинг сўнгги 11-турида шахматчиларимиз Беларусь терма жамоасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Рустам Қосимжонов биринчи доскада қора доналарда ҳаракат қилиб, Сергей Жигалко билан дуранг ўйнади. Антон Филиппов Андрей Жигалко билан баҳсда муросага келди. Афсуски, Жаҳонгир Воҳидов ва Марат Жумаевлар рейтингда ўзларидан юқорида турувчи рақибларига ютқазиб қўйишди.

Таққослаш учун, Беларусь терма жамоаси Олимпиадада 23, Ўзбекистон терма жамоаси эса 31-рақам остида таснифланган эди. Якунда терма жамоамиз 39-поғона билан кифояланди. Ваҳоланки, сўнгги тур олдидан жамоамиз 23-ўринни эгаллаб турганди. Терма жамоамиз 6та ғалаба, битта дуранг ва 4та мағлубият билан Олимпиадани якунлади. АҚШ терма жамоаси Олимпиада чемпионига айланди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг