UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

13 сен 08:45
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат Олимпиадаси. Эркаклар жамоамиз Германияни мағлуб этди

Хабар берганимиздек, Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида давом этаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ўзининг қизғин палласига кирди.

42-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон аёллар ва эркаклар терма жамоалари ҳам иштирок этяпти. Ўн еттинчи жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов бошчилигидаги Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Олимпиаданинг 10-турида кучли ҳисобланган Германия терма жамоасини 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.

Рустам Қосимжонов биринчи доскада Германиянинг биринчи рақамли гроссмейстери Ливиу-Дьетер Нисипияну билан дуранг ўйнади. Жаҳонгир Воҳидов рейтингда ўзидан юқорида турувчи Маттиас Блубаумга ютқазиб қўйди. Уларнинг бахтига Антон Филиппов ва Марат Жумаев ўзларидан анча кучли рақибларни мағлуб этиб, терма жамоамизга муҳим ғалабани келтиришди.

Таққослаш учун, Германия терма жамоаси Олимпиадада 13, Ўзбекистон терма жамоаси эса 31-рақам остида таснифланган. Бугун шахматчиларимиз 11-турда Беларусь терма жамоаси вакилларига қарши дона сураишади. Ўнинчи турдан сўнг терма жамоамиз қўшимча кўрсаткичларга кўра 36-поғонадан 23-ўринга кўтарилиб олди. Терма жамоамиз ҳисобида 6та ғалаба, битта дуранг ва 3та мағлубият бор. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг