UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

10 сен 10:20
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат Олимпиадаси. Қизларимиз Германия билан дуранг ўйнашди

Хабар берганимиздек, Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.

42-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон аёллар ва эркаклар терма жамоалари ҳам иштирок этяпти. Кеча мусобақада 7-тур учрашувлари ўтказилди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кетма-кет иккита ғалабадан сўнг дуранг натижа қайд этди.  

Германия терма жамоасига қарши кечган баҳсда Нафиса Мўминова ва Сарвиноз Қурбонбоева ўзларидан рейтингда юқорида турган рақибаларини мағлубиятга учратишди. Ирина Геворгян ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова эса аксинча имкониятни бой беришди.

Таққослаш учун, шахмат Олимпиадасида Германия 10, Ўзбекистон 22-рақамли жамоа сифатида қайд этилган. Ушбу дурангдан сўнг терма жамоамиз 16-ўринни эгаллаб турибди. Терма жамоамиз 7та учрашувдан 4тасида зафар қучиб, 2та дуранг ўйнаган ва бир бор мағлубиятга учраган. Бугун шахматчи қизларимиз дунёнинг бешинчи рақамли жамоаси бўлиб турган Ҳиндистон терма жамоасидаги дугоналарига қарши дона суришади. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг