UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

09 сен 09:15
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат Олимпиадаси. Қизларимиз Словениядан устун келишди

Хабар берганимиздек, Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.

42-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон аёллар ва эркаклар терма жамоалари ҳам иштирок этяпти. Кеча мусобақада 6-тур учрашувлари ўтказилди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кетма-кет иккинчи ғалабани тантана қилишди.

Бу сафар Словения терма жамоаси шахматчилари 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этилди. Нафиса Мўминова Лаура Унук билан дуранг ўйнади. Ирина Геворгян рақибасига ютқазиб қўйди. Унинг бахтига Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Сарвиноз Қурбонбоевалар ўз партияларида ғалабага эришиб, терма жамоамиз муҳим ғалабани тақдим этишди.  

Ушбу ғалабадан сўнг терма жамоамиз қўшимча кўрсаткичларга кўра 23-ўриндан 16-ўринга кўтарилиб олди. Ўнинчи ўриндаги Грузия терма жамоасида ҳам шунча очко бор. Терма жамоамиз 6та учрашувдан 4тасида зафар қучиб, биттадан дуранг ва мағлубият қайд этган. Бугун шахматчи қизларимиз ўзлари сингари очкога эга бўлиб турган Германия терма жамоасига қарши дона суришади. 


Рейтинг:    

Фикрлар

   
09 сен 18:57:01
Abdulxay
keyingi uchrawuvlar qachon adminlar
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг