UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

11 сен 10:30
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат Олимпиадаси. Қизларимизнинг иккинчи мағлубияти

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида давом этаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

42-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон аёллар ва эркаклар терма жамоалари ҳам иштирок этяпти. Кеча мусобақада 8-тур учрашувлари ўтказилди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кеча мусобақадаги ўзининг иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олишди.  

Ҳиндистон терма жамоасига қарши кечган баҳсда биргина Нафиса Мўминова мағлубиятга учради. Тажрибали Харика Дроноваллига қарши кечган баҳсда ҳинд шахматчиси зафар қучди. Сарвиноз Қурбонбоева, Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Нодира Нодиржоновалар эса кучли рақибалари билан муросага келишди. Ўзбекистон – Ҳиндистон - 1,5:2,5.

Таққослаш учун, шахмат Олимпиадасида Ҳиндистон 5, Ўзбекистон 22-рақамли жамоа сифатида қайд этилган. Кечаги мағлубиятдан сўнг терма жамоамиз 16-ўриндан 26-поғонага пастлади. Терма жамоамиз 8та учрашувдан 4тасида зафар қучиб, 2та дуранг ўйнаган ва икки бор мағлубият аламини тотиб кўрган. Бугун шахматчи қизларимиз дунёнинг ўн бешинчи рақамли жамоаси бўлиб турган Чехия терма жамоасидаги дугоналарига қарши дона суришади. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг