UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

11 авг 16:38
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат. Қарши Опен-2018 халқаро турнири давом этмоқда

Қарши шаҳрида шахмат бўйича Исмат Шукуров хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир давом этмоқда.

Турнирнинг халқаро гуруҳида 6-тур партиялари ўтказилди. Биринчи доскада Ўзбекистон вакиллари учрашиб, унда IM Нодирбек Ёқуббоев қора доналарда ўйнашига қарамай, ғалаба қозонди. 

Ўзбекистон чемпиони бўлган Нодирбек 6 имкониятдан 5 очко жамғариб, "А" гуруҳида пешқадамга айланиб олди. Ёқуббоевга имкониятни бой берган FM Акмал Файзуллаев 4,5 очкога эга.

 

Далер Воҳидовни (Ўзбекистон) мағлуб этган FM Абдумалик Абдусалимовда ҳам шунча очко бор. 

GM Виталий Сивук (Украина)дан устун келган GM Петр Костенко (Қозоғистон) ҳам очколарини 4,5тага етказиб олди. 

 

Финалга уч тур қолган бир пайтда яна 5 иштирокчи 4 очкога эга - улар гроссмейстерлар Хамицевич Владимир (Молдова), Жумаев Марат (Ўзбекистон), Йўлдошев Саидали (Ўзбекистон), Вуль Аркадий Е. (Россия) ва пойтахтлик халқаро мастер Воҳидов Шамсиддин.  

Аёл шахматчилардан энг яхши натижага халқаро гроссмейстер Сарвиноз Қурбонбоева эга бўлиб турибди. Ҳамюртимиз 6 имкониятдан 3,5 очко тўплади. 

"Б" гуруҳида мамлакатимизнинг турли вилоятларидан келган истеъдодли ёшлар дона суришяпти. Улардан уч нафари пешқадамлар сафидан жой олган. Ҳалимжонов Файзулло (2006 йилда туғилган), Жўраев Санжар (2002 йилда туғилган, иккиси ҳам Бухородан) ҳамда халқаро тажрибага эга самарқандлик шахматчи WCM Ҳамдамова Афруза 5та партиянинг барчасида ғалабага эришишди. 

Норалиев Сапарали (Сирдарё), Намозова Холида (Қашқадарё) ва Сулаймонов Мираббос (Бухоро) пешқадамлардан ярим очко кам жамғаришган. Яна 17 шахматчи 5 имкониятдан 4 очко тўплаган. Бу эса "Б" гуруҳида ҳам рақобат кучли эканлигини кўрсатиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг