UZ

Сўнгги янгиликлар

23:16Россия чемпионати тўпурари Ўзбекистонга қарши ўйинда иштирок этишдан бош тортди 0 22:45"Сизни қон кутмоқда". Адесанья UFC’даги навбатдаги жанги учун шартнома имзолаганини эълон қилди 0 22:04Конор Макгрегорнинг мураббийи шогирдининг жангларга қайтиш эҳтимолини баҳолади 0 21:30АCА 209: Холмурод Нурматов ва Саидёқуб Қаҳрамонов иштирокидаги турнирнинг тўлиқ карди билан танишинг 0 20:56МЮ ҳужумчиси йил охиригача сафдан чиқди 0 20:13UFC 334 чемпионлик жангининг захира иштирокчиси эълон қилинди 0 19:32Guangzhou Open. Кудерметова ва Тимофеева жуфтликда 1/4 финалга чиқди 0 18:57Махачевнинг мураббийи Исламнинг ММАдан кетишидан олдин кимлар билан жанг қилишини кўришни исташини ошкор қилди 0 18:21Англия Лига кубоги 1/4 финал қуръаси натижалари маълум бўлди 0 17:43Фёдор Емельяненко: "Дана Уайт фаолиятимни бўғиб қўймоқчи эди" 0 17:05"Менинг камаримни олиб қўйишди". Чимаев Стрикланд билан жангдаги мағлубиятини яна тан олмади 0 16:38III Ёшлар Олимпиадасида иштирок этадиган Қозоғистон делегацияси таркиби эълон қилинди 0 15:56"Барселона" Испаниядаги йирик темир йўл ҳалокатига муносабат билдирди 0 15:19Guangzhou Open. Тимофеева рейтингда 405-поғонада бораётган 16 яшар қизчага ютқазди 0 14:45Арман Царукян турнирнинг асосий жанги иштирокчиси бўлади + ПОСТЕР 0

23 дек 16:15
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат. Тошкентда Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган турнир старт олди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  Шахмат
Пойтахтимизда шахмат бўйича турнир старт олди.

23-24 декабр кунлари Ўзбекистон Шахмат федерацияси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида илк бора Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган шахмат турнири бўлиб ўтмоқда. Баҳсларда 100 дан ортиқ профессионал ҳамда ҳаваскорлар иштирок этмоқда. Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган шахмат бўйича  халқаро турнири Рапид йўналишида 7 турдан, “А” ва “Б” гуруҳларида ўтказилади. Мусобақа швейцарча тизимда, ФИДЕ қоидалари бўйича ўтказилади. 

Мусобақада ўйин вақтини назорат қилиб бориш учун электрон соатлардан фойдаланилади. 

Хотира турнирда қатнашиш учун профессионал шахматчиларнинг ФИДЕ халқаро рейтингида 2000 баллдан кам бўлмаслиги талаб этилади, ҳаваскорлар ўртасида қатнашиш учун эса Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Миллий Телерадиокомпанияси томонидан тақдим этилган рўйҳат асосида қатнашиш имкониятига эга бўладилар.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган шахмат турнири швейцарча тизимда ўтказилиб, бугун 4 тур, 24 декабрда эса қолган 3 тур ташкил этилади. 

Чемпионат давомида Ўзбекистон Шахмат Федерациясидан ташриф буюрган тажрибали, профессионал ҳакамлар ишлашмоқда. 

Хотира турнирининг очилиш маросими 23 декабр куни соат 10:00 да Халқаро Шахмат академияси халқаро мусобақалар ўтказиш зали “Айвон” биносида, ёпилиш ҳамда тақдирлаш маросими эса 24 декабрда соат 12:00 да бўлиб ўтади. Чемпионат якунида иштирокчилар диплом, медал билан тақдирланадилар.

Суратлар муаллифи - Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг