UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

20 авг 08:58
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат: Халқаро турнирнинг 6-туридан кейинги вазият қандай?

Халқаро шахмат академиясида давом этаётган шахмат бўйича ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Агзамов хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир тобора шиддатли тус олмоқда.

Дунёнинг 12 давлатидан 150 нафар ақл-идрок соҳиблари қатнашаётган мусобақанинг “А” гуруҳида ҳамон етакчилар ўша-ўша, 4 нафарни ташкил этиб турибди. Фақат пешқадамлар квартетида эронлик Ариан Голами ўрнини ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоев эгаллади, яъни етакчилар сафидан икки нафар ўзбекистонлик ва икки нафар Арманистон вакиллари жой олишган.

Турнирнинг 1-тартиб рақамли иштирокчиси Нодирбек Абдусатторов дастлабки 4 турда юз фоизлик натижа қайд этган бўлса-да, 5 ва 6-партияларда кучли рақиблари билан муросага эришди. Аввалига арманистонлик Шант Саргисян, кейин эса жамоадоши ва адаши Нодирбек Ёқуббоевлар билан дуранг қайд этди.

6-турдан сўнг энди ўзбекистонлик ёш гроссмейстерлар Н.Абдусатторов ҳамда Н.Ёқуббоев, шунингдек Арманистон терма жамоаси аъзолари Ш.Саргисян ва Тигран Арутунянлар бир хил – 5 тадан очко жамғаришган ҳолда етакчилик қилишмоқда.

5-ўриндан 4,5 очко билан яна бир арманистонлик гроссмейстер Мануел Петросян жой олган. Ундан кейинги поғоналарни 4 очкодан жамғарган бирйўла 14 нафар шахматчи банд этган. Эътиборлиси, улардан 6 нафари Ўзбекистон вакилларидир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг