UZ

Сўнгги янгиликлар

20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0 16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0 14:28Мерганларимиз Жаҳон чемпионатида тарихий бронза медалини қўлга киритди 0 13:57Дакар-2026 ёшлар Олимпиадасида бугун бир спортчимизга мухлислик қиламиз 0 13:26Ислам Махачев фаолиятини якунлаши ҳақида: "Онамга қулоқ соламан" 0

02 ноя 14:55
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчиларимиз Бразилияда чемпионлик учун курашмоқда

Бразилияда давом этаётган 18 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 3-тур баҳслари ортда қолди.

16 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Афрўза Ҳамдамова оқ доналарда мексикалик Гваделупе Мантано Висенте билан ўйин ўтказди. Қизиқарли кечган учрашувнинг 67-юриш ҳолатида томонлар муроса йўлини танлашга мажбур бўлди. Ушбу натижадан кейин Ҳамдамова 2,5 очко билан кучли бешликдан жой олишга эришди.

Ушбу турда терма жамоамиз аъзоларидан Жавоҳир Бозоров 14 ёшгача бўлган ўғил болалар мусобақасида оқ доналарда Жанубий Африка вакили Калеб Дейсел билан баҳс олиб борди ва ишончли тарзда ғалабага эришди.

14 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги баҳсда канадалик Анаис Хлоя Фисел билан беллашган Нилуфар Имомқўзиева қора доналарда ҳаракатланишига қарамасдан муваффақиятга эришди.

Жаҳон чемпионатининг 4-турида Афрўза Ҳамдамова қора доналарда парагвайлик Майерггер Гонсалес билан, Жавоҳир Бозоров германиялик Даниэл Нуньес Грегур билан, Нилуфар Имомқўзиева арманистонлик Сона Кркьяшарян билан куч синашади.

Чемпионатнинг 4-тур ўйинлари олдидан Жавоҳир Бозоров ўз ёш тоифасида 2 очкога эга бўлиб турибди. Ушбу ёш тоифасида  118 нафар ёш шахматчи қатнашаётган бўлса, уларнинг 6 нафари 3, 11 нафари 2,5 ва 42 нафари 2 очко жамғаришга муваффақ бўлган.  

14 ёшгача бўлган қизлар орасида эса терма жамоамиз аъзоси Нилуфар Имомқўзиеванинг кучлилар қаторидан ўрин олиш учун кўрсаткичлари бир мунча эътиборли. У ҳозирда 2,5 очкога эга. Ушбу гуруҳда 7 нафари 3, 8 нафари 2,5 очко билан ғолиблик йўлидаги курашни давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 11 турдан иборат жаҳон чемпионати баҳслари 10 ноябрга қадар давом этади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг