UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

26 июл 10:47
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар Кубогига йўл олишди ФОТО

Бугун шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси (эркаклар ва аёллар) делегацияси Осиё Миллатлар Кубоги-2018 мусобақасида иштирок этиш учун жўнаб кетди.

Таркибда 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов йўқ. Ушбу нуфузли Asian Nations Chess Cup  2018 мусобақаси Эроннинг Ҳамадон шаҳридж 27 июль - 4 август кунлари оралиғида бўлиб ўтади. Терма жамоалар ўртасидаги турнир стандарт шахмат, рапид ва блиц йўналишларида ўтказилади. 

Ўзбекистан эркаклар терма жамоаси:

GM Сайдали Йўлдошев (2456, жамоа сардори)

IM Нодирбек Ёқуббоев (2512)

IM Жавоҳир Синдаров (2474)

IM Никита Хорошев (2424)

IM Абдумалик Аблисалимов (2331)

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси:

WIM  Ирина Геворгян (2254, жамоа сардори)

WGM Гулруҳбегим Тоҳиржонова (2350)

WGM Сарвиноз Қурбонбоева (2241)

WIM Нодира Нодиржонова (2180)

WIM Севара Боймуродова (2099)

Маълумот учун, Эрон мамлакати ушбу мусобақани учинчи маротаба қабул қилмоқда. Осиё Миллатлар Кубогига 2006 йили Исфахон, 2014 йилда эса Табриз шаҳри мезбонлик қилганди. 

Эркаклар ўртасидаги мусобақада 13та терма жамоа иштирок этади: Ҳиндистон (рейтинг-фаворити, жамоанинг ўртача рейтинги 2662), Хитой (2609), Эрон Грин (2593), Қозоғистон (2536), Вьетнам (2517), Эрон Ред (2508), Ўзбекистон (2467, еттинчи рақам остида таснифланди), Эрон Вайт (2429), Бангладеш (2338), Ироқ (2277), Сурия (2211), Уммон (2059) ва Афғонистон (1435).

Осиё Миллатлар Кубогида 30 нафар халқаро гроссмейстер, уларнинг 10 нафари рейтинг бўйича 2600дан юқори, 12 халқаро тоифадаги спорт усталари иштирок этаётгани мусобақанинг нуфузидан дарак бериб турибди. 

Аёллар ўртасидаги мусобақада эса 8та терма жамоа иштирок этади: Хитой (жамоанинг ўртача рейтинги - 2418), Қозоғистон (2404), Ҳиндистон (2390), Вьетнам (2295), Эрон Грин (2270), Ўзбекистон (2256), Эрон Ред (2035) ва Сурия (1185). Икки халқаро гроссмейстер Харика Дроновалли (Ҳиндистон) ва Лей Тинг Жиэ (Хитой) мусобақа фаворитлари сифатида эътироф этилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 28 март - 7 апрель кунлари оралиғида БААнинг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган Осиё Миллатлар Кубогида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси стандарт шахмат ва рапид бўйича кумуш медалларни қўлга киритган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг