UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0

23 авг 17:17
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчиларимиз Қирғизистондаги мусобақада муваффақиятли иштирок этишмоқда

Теглар :  Шахмат
18-25 август кунлари Қирғизистонда жамият ва давлат арбоби Улан Чолпонбоев хотирасига бағишланган "Иссык-Куль Опен - 2019" хотира турнири бўлиб ўтмоқда.

Шахматчилар “А” ва “Б” гуруҳларига бўлинган ҳолда баҳслашишмоқда. “А” гуруҳда халқаро рейтингга  эга бўлган ёши чегаранмаган шахматчилар бўлса, “Б” гуруҳда 7,9,11,13,15,17 ёшгача бўлган категориялар бўйича дона суришмоқда.

Ўзбекисто Шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабарига кўра, мукофот жамғармаси 3000 АҚШ доллари бўлган ушбу турнир 9-турдан иборат. Шахматчиларга партия охиригача 90 дақиқа вақт ҳавола этилади. 

"Иссык-Куль Опен - 2019"да 24 нафар ҳамюртимиздан ташқари, Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан ташриф буюрган шахматчилар ҳам дона суришмоқда. 

Ушбу турнирда бир қатор шахматчиларимиз медаллар билан юртимизга қайтишмоқда:

1) Жуманов Элбек (1997 йилда туғилган, Сирдарё) - опен турнирда кумуш медал,

2) Омонова Умида (2006 йилда туғилган, Сурхондарё) - ўз ёш тоифаси бўйича опен турнирда олтин медал,

3) Сапарова Ситора (2001 йилда туғилган, Навоий шаҳри) - қизлар ўртасидаги опен турнирда олтин медал;

4) Хегай Юлия (2004 йилда туғилган, Тошкент) - ўз ёш тоифаси бўйича опен турнирда олтин медал,

5) Юлдошев Меҳриддин (2003 йилда туғилган, Навоий) - ўз ёш тоифаси бўйича опен турнирда кумуш медал;

6) Хусаинова Озода (2002 йилда туғилган, Тошкент вилояти) - қизлар ўртасидаги опен турнирда бронза медали,

7) Аллаберганов Акбар (2013 йилда туғилган, Тошкент) - ўз ёш тоифаси бўйича олтин медал,

8) Анварова дилери (2010 йилда туғилган, Фарғона) - қизлар ўртасида ўз ёш тоифаси бўйича олтин медал,

9) Раҳматуллаев Ақжол (2008 йилда туғилган, Тошкент вилояти) - ўз ёш тоифаси бўйича олтин медал,

10) Актамова Зилола (2008 йилда туғилган, Навоий) - қизлар ўртасида ўз ёш тоифаси бўйича олтин медал,

11) Башритдинова Шахризода (2007 йилда туғилган, Навоий) - қизлар ўртасида ўз ёш тоифаси бўйича олтин медал,

12) Раҳматуллаев Алмас (2006 йилда туғилган, Тошкент вилояти) - ўз ёш тоифаси бўйича олтин медал,

13) Шермухаммедов Самандар (2004 йилда туғилган, Тошкент вилояти) - ўз ёш тоифаси бўйича олтин медал,

14) Анварова Азиза (2012 йилда туғилган, Фарғона) - қизлар ўртасида кумуш медали.

15) Ражаббоев Ибрат (2011 йилда туғилган, Хоразм) - ўз ёш тоифаси бўйича кумуш медал.

16) Абдуманнопова Фарзона (2010 йилда туғилган, Тошкент шаҳри) - қизлар ўртасида ўз ёш тоифаси бўйича бронза медали,

17) Абдуманнопова Шахина (2007 йилда туғилган, Тошкент шаҳри) - қизлар ўртасида ўз ёш тоифаси бўйича бронза медали;

18) Ғаффоров Анвар (2006 йилда туғилган, Тошкент) - ёшида бронза медали.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг