UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

27 июл 09:23
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчиларимизнинг Иссиқкўлдаги муваффақияти

Қирғизистоннинг Иссиқкўл шаҳрида шахмат бўйича халқаро турнир ўтказиляпти.

Д.Дербишев хотирасига бағишланган блиц-турнирда Марказий Осиё мамлакатларидан келган шахматчилар дона суришмоқда. Швейцарча тизимда 7 турдан иборат мусобақада 14 ёшгача жами 31 нафар иқтидор эгалари ғолиблик йўлида баҳсларга киришишди. 

Қувонарлиси, халқаро турнирда иштирок этган ўзбекистонлик шахматчилар ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди. Самандар Шермуҳаммдов 14 ёшли шахматчилар орасида биринчи ўринни эгаллади. Баҳром Бахриллаев 10 ёшлилар ўртасида кумуш, Жонибек Бахтиёров 14 ёшлилар орасида бронза медалига сазовор бўлди. 

Маълумот учун, Самандар Шермуҳаммедов 7 имкониятдан 6 очко тўплади. Жонибек Бахтиёров шунча партияда 5 очко жамғарган бўлса, Баҳром Бахриллаев 24 шахматчи орасида 6 очко билан соф иккинчи ўринни эгаллади. 

Стандарт шахматнинг жамоавий баҳсларида ҳамюртларимиз 6-турдан сўнг 27 очко билан пешқадамлик қилишяпти. Иккинчи ўринда бораётган Қозоғистон терма жамоасида 24 очко бўлса, мезбонлар қирғизистонлик шахматчилар 22 очко билан кучли учликка якун ясашган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг