UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

28 май 16:37
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчимиз Шаржадаги турнирда совриндор бўлди

22-28 май кунлари БААнинг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди.

Ўз тарихида 23-бор ташкил этилган мусобақа шахматнинг тезкор ҳамда блиц йўналишларида ўтказилди. Халқаро турнирда ўзбекистонлик ёш шахматчилардан - амалдаги Ўзбекистон чемпиони, халқаро тоифадаги спорт устаси Нодирбек Ёқуббоев, шунингдек, Абдумалик Абдусалимов ва Суҳроб Комилжонов иштирок этди. 

Мусобақанинг тезкор шахмат баҳслари швейцарча тизимда ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар 9 тур натижасига кўра аниқланди. Унда 7,5тадан очко жамғарган халқаро гроссмейстерлар - грециялик Эфстратиос Гривас ҳамда кубалик Аренсибиа Родригес биринчи ва иккинчи ўринларни бўлишиб олишди. 

Бир йўла тўрт нафар иштирокчи 7тадан очко тўплади. Улар орасида энг яхши қўшимча кўрсаткичга эга бўлган ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоев бронза медалини қўлга киритди. Шунингдек, Ёқуббоев 16 ёшгача бўлган тенгқурлари орасида биринчи ўринга сазовор бўлди. ФИДЕ устаси Абдумалик Абдусалимов 16 ёшгача шахматчилар орасида иккинчи, умумий ҳисобда 7 очко билан 6-ўринни банд этди. 

Халқаро турнирнинг рапид баҳсларида эса бу икки шахматчимиз кучли ўнликдан жой олишди. Ёқуббоев 9 имкониятдан 7, Абдусалимов эса 6,5 очко билан 10-ўринни эгаллади. Эътиборлиси, Абдумалик ёш бўлишига қарамай халқаро гроссмейстерлар Константин Ланд ва Дмитрий Комаровларни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг