UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0

05 июн 14:59
Янгиликлар

Каратэ

Шинкиокушинкай каратэ бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Пойтахтимизнинг Сергели туманида шинкиокушинкай (фулконтакт) каратэ бўйича халқаро турнир ўтказилди.

Учинчи бор ташкил этилган анъанавий Тошкент Очиқ чемпионатида юртимиз каратэчилари билан бир қаторда қўшни Қозоғистон ва Қирғиз Республикасидан келган истеъдодли спортчилар татамига чиқишди. Юз нафардан зиёд каратэчи турли ёш тоифасида жами 21 та вазнда медаллар учун баҳс олиб борди. 

5-ДАН қора белбоғ соҳиби Мутал Назаров томонидан ташкил этилган халқаро мусобақа Спорт вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари Агентлиги ҳамкорлигида ўтказилди. Турнирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан NURHAS шинкиокушинкай каратэ маркази асосчиси, ўзида 104 давлатни бирлаштирган Жаҳон каратэ ташкилоти томонидан тайинланган вакили Ҳасан Назаров иштирокчиларга омад ва ғалаба тилади. 


Халқаро турнирнинг барча ғолиб ва совриндорлари:

Ўсмирлар. 2009-2010 йиллар. +55 кг вазн тоифаси

1. Мардонов Толиб (Бухоро) 

2. Раҳимжонов Абдураҳмон (Тошкент)

3. Шуҳратов Фазлиддин (Тошкент)


2009-2010. -52 кг вазн тоифаси

1. Покотай Гарган (Қозоғистон) 

2. Алиев Микаин (Қозоғистон)

3. Озодов Улуғбек (Наманган)


2011 йил. +45 кг вазн тоифаси

1. Шевченко Александр (Қирғиз Республикаси)

2. Ибишев Рамазан (Қозоғистон)

3. Назаров Муҳаммадали (Тошкент)


2011 йил. -45 кг вазн тоифаси

1. Оразбаев Темирлан (Қирғиз Республикаси)

2. Йўлдошев Шоҳжаҳон (Наманган)

3. Хайитмуротов Шоҳжаҳон (Навоий)


2012-2013 йиллар. +32 кг вазн тоифаси

1. Асқаров Саидазиз (Тошкент)

2. Қурбонов Абдуллоҳ (Тошкент)

3. Усмонов Амир (Тошкент)


2012-2013 йиллар. -32 кг вазн тоифаси

1. Холбоев Мирзоҳид (Тошкент)

2. Зокиржонов Абдураҳмон (Тошкент)

3. Давлатбоев Сарвар (Тошкент)


Кичик ёшдаги ўсмирлар. 2014 йил. -35 кг вазн тоифаси

1. Мардонов Билол (Бухоро)

2. Миллионеров Камрон (Навоий)

3. Жайлобоев Эгамберди (Қирғиз Республикаси)  


2014 йил. +20 кг вазн тоифаси

1. Лояков Ариф (Қирғиз Республикаси) 

2. Омонов Элдор (Навоий)

3. Шарипов Достон (Тошкент)


2015 йил. +35 кг вазн тоифаси

1. Ҳамроев Абдуллоҳ (Тошкент)

2. Зокиржонов Абдуллоҳ (Тошкент)

3. Усмонов Жавоҳир (Навоий)


2015 йил. +28 кг вазн тоифаси

1. Зарипжонов Аҳлиддин (Наманган)

2. Собиров Бобуржон (Навоий)

3. Ғайратов Алишер (Тошкент)


2015-2016 йиллар. -28 кг вазн тоифаси

1. Икромжонов Имрон (Тошкент)

2. Боситхонов Асрорхўжа (Тошкент)

3. Абдуллаев Абдуазиз (Тошкент)


2016 йил. +25 кг вазн тоифаси

1. Қаландархўжаев Абдураҳмонхўжа (Наманган)

2. Эрназаров Шукурбек (Навоий)

3. Муҳаммадов Нур Нурмуҳаммад (Навоий)


2016 йил. +20 кг вазн тоифаси

1. Эркинов Темур (Тошкент)

2. Тўрахўжаев Шодмон (Наманган)

3. Суюндиқов Муҳаммад (Тошкент)


2017 йил. +20 кг вазн тоифаси

1. Бахтиёров Самандар (Самарқанд)

2. Насрулаев Фатхулла (Тошкент)

3. Карембаев Турехан (Қозоғистон)


2018-2019 йиллар. +17 кг вазн тоифаси

1. Юсупов Зубайр (Тошкент)

2. Айбеков Саидбек (Тошкент)


Қизлар. 2007-2008 йиллар. +55 кг вазн тоифаси

1. Умурова Фарангиз (Навоий)

2. Муҳаммадалиева Шохсанам (Тошкент)

3. Алисултанова Диана (Қирғиз Республикаси)


2009-2010 йиллар

1. Ҳамраева Рухшона (Тошкент)

2. Алисултанова Селин (Қирғиз Республикаси)

3. Исоходжаева Чарос (Тошкент)


2011-2012 йиллар. +35 кг вазн тоифаси

1. Мардонова Ҳадича (Бухоро)

2. Мамарасулова Маржона (Самарқанд)

3. Эшқобилова Машҳура (Тошкент)


2013-2014 йиллар. +30 кг вазн тоифаси

1. Раҳимжонова Солиҳа (Тошкент)

2. Улашева Муслима (Тошкент)

3. Айбекова Азиза (Тошкент)


2015-2016 йиллар. +28 кг вазн тоифаси

1. Давлетхан Сулу (Қозоғистон)

2. Рўзимова Мадина (Тошкент)

3. Давронова Лайло (Тошкент)


2016-2017 йиллар. -30 кг вазн тоифаси

1. Раҳимжонова Мухлиса (Тошкент)

2. Рисқулова Саидахон (Тошкент)

3. Эшқобилова Мубина (Тошкент)

Ушбу мусобақа юртимиз шинкиокушинкай каратэчилари учун шу йил 23-24 ноябрь кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри мезбонлик қиладиган Осиё чемпионатига саралаш вазифасини ўтаб берди. Ўз вазн тоифаларида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган 16 нафар каратэчи қитъа чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. 

Бундан ташқари, каратэчиларимизни йил давомида яна бир нечта халкаро мусобақалар кутмоқда. Терма жамоа аъзолари Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Венгрия, Япония давлатларида ташкил этиладиган халқаро турнирларда иштирок этишади. Шу йил октябрь ойида эса пойтахтимиздаги "ЖАР" спорт мажмуасида Фуллконтакт каратэ бўйича биринчи Марказий Осиё чемпионатининг ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг