UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0 17:01"Худди биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритгандек бўлдим". Альварес WBC’нинг иккинчи ўрта вазн чемпиони бўлгани ҳақида 0 16:14Арман Царукян Александр Волкановски билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:30Камару Усман Ислам Махачевнинг жангдан бош тортиши бўйича қарорини қўллаб-қувватлади 0 14:59Элит ОЧЛ. "Пахтакор" уйда, "Нефтчи" меҳмонда ўйнайди 0 14:45Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди 0 14:28Конор Макгрегор: "Ҳатто ҳаракат қилмасдан ҳам ҳаммадан устунман!" 0 13:57Хамзат Чимаев бир ўлиб тирилган яккакураш устасига қарши жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:26UFC 335: Оливейра — Лопез турнири учун расмий постер эълон қилинди + ФОТО 0 12:55Беҳруз Каримов иштирок этган ўйинда “Лугано” стадионида тарихий натижа қайд этилди 0 12:24Бектемирга "хўп" деган Мунгиа Зонга қарши ўтказган жанги ҳақида гапирди 0 11:43IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди 0 11:18Пратеснинг мураббийи Махачев Карлос билан жанг қилишдан нега воз кечганини тахмин қилди 0 10:47Мессининг голи ва узатмаси "Интер Майами"га ғалаба келтирди + ВИДЕО 0 10:06Эркин курашчиларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди 0

22 апр 10:25
Янгиликлар

Спорт курашлари

Шоҳида ва Набира Осиё чемпионати 1/2 финалида. Есенбаеванинг рақибаси Олимпиада кумуш медали совриндори!

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугун мусобақанинг тўртинчи куни аёллар кураши баҳсларининг қолган 5 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. Бугун беллашувларга киришган 5 курашчимиздан 2 нафари ярим финалга етиб келди.

Ўсмирлар Олимпиадаси совриндори Шоҳида Аҳмедова биринчи даврада ҳиндистонлик Аншу Аншуга имкониятни бой бериб қўйди. Иккинчи босқичда эса Даниелле Лим (Сингапур) устидан 10-0 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришиб, ярим финалга йўл олди. -57 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шоҳиданинг финал чиптаси учун кечадиган баҳсдаги рақибаси Тсугуми Сакураи (Япония) бўлади.

-62 кг вазн тоифасидаги вакиламиз Набира Есенбаева ўз иштирокини 1/4 финалдан бошлади. У бу босқичда Сачини Верадуваге (Шри-Ланка)дан 4-0 ҳисобида устун келди. Бироздан сўнг Есенбаева 1/2 финалда Токио Олимпиадасининг кумуш медали совриндори, икки карра жаҳон чемпиони, қирғизистонлик Айсулуу Тинибековага қарши гиламга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг