UZ

Сўнгги янгиликлар

14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0

23 сен 16:50
Янгиликлар

Шоҳжаҳон Эргашевни судга беришди

Salita Promotions промоутерлик компанияси Америка судига боксчи Шохжахон Эргашев ва унинг менежери Олег Богдановга нисбатан ариза шикоятини топширган.

Бунга спортчи шартнома шартларини бажармагани сабаб бўлган. Мичиган штатининг шарқий округи Федерал судига келиб тушган аризага кўра, Нью-Йоркда рўйхатга олинган Salita Promotions боксчи билан 2017 йилдан бошланган 5 йиллик эксклюзив алоқага эга. Шартноманинг бир бандида тўғридан-тўғри шундай ёзиб қўйилган: яъни унга кўра, боксчи компания бевосита промоутер бўлмаган жангларда иштирок этмасликка розилик билдирган. 

Шунингдек, промоутерлик компанияси Эргашев ушбу келишувни бузган тақдирда, суд орқали бу каби қоидабузарликлар такрорланмаслигини ва 75 минг доллар талаб қилишга ҳақли. 

Salita Promotions аризаси 21 сентябрь куни Санкт-Петербургда Эргашев ва Димитрий Милюша ўртасида бўлиши режалаштирилган жанг билан боғлиқ. 

Эргашевга тўрт пункт бўйича шикоят тушган, шу ўринда Богдановга ҳам эътирозлар мавжуд. Компания Америка судидан боксчи шартномада кўрсатилган тартибда келишилмаган бошқа исталган жангларда иштирок этишини чеклаб қўйишни ва боксчи менежерига "Salita Promotions"ни хабардор қилмай жанглар ташкиллаштира олмаслигини эслатишни сўраган.

Аввалроқ, Эргашев Olamsport.com сайтига берган интервьюсида ушбу жанг трансляция билан боғлиқ муаммолар сабаб амалга ошмаслигини айтганди.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

   
23 сен 20:46:06
Сурхон Барлос
мир бокс билан ҳамкорлик қил
   
23 сен 20:06:15
Farhod Nosirov
Shohjahonga 75000 nima bubdi.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг