UZ

Сўнгги янгиликлар

22:46Шаҳобиддин Зоиров IBA.PRO камари учун жанг қилди 0 19:51АПЛнинг ноябрдаги энг яхши мураббийи аниқ 0 19:26PFL президенти Нганну учун махсус жанг ташкил қилиш ниятида эканлигини айтди 0 19:02ЖЧ финалига чиққан боксчиларимиз face-to-face маросимида қатнашишди (ФОТО) 0 18:33Мадияр Саидраҳимов IBA.PRO турнирида рингга кўтарилди 0 18:05АПЛнинг ноябрдаги энг яхши футболчиси маълум қилинди 0 17:41"Пётр билан Двалишвилининг учинчи жанги? Аввал Ян Умар Нурмагомедов билан жанг қилсин" - собиқ чемпион 0 17:17О’Мэлли Пётр Ян билан Оқ уйда жанг қилмоқчи 0 16:53Артур Бетербиев: "Қачон қайтаман? Питерлик йигитдан сўранглар" 0 16:30"Фенербахче" сардори ҳибсга олинди. У нимада айбланмоқда? 0 16:02ҲОҚ россиялик ёш спортчиларга байроқ ва мадҳия билан иштирок этишга рухсат берди 0 15:30Фьюри Пол – Жошуа жанги учун тахмин билдирди 0 14:54"Царукян - дивизион муаммоси, барча ундан қочади" - UFC жангчиси 0 14:00Карим Бензема ЖЧда ўйнашга қарши эмас 0 12:36Умар Кремлёв: "IBA World Boxing'га ёрдам беришга тайёр" 0

20 сен 21:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кутилмаган хабар! Шоҳжаҳон Эргашевнинг эртанги жанги бекор қилинди

Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашевнинг эртага, 21 сентябрь куни ўтказиши кутилган жанги октябрь ойига қолдирилди.

Эргашев проф рингдаги 19-жангида беларуслик Дмитрий Милиушага қарши рингга кўтарилиши керак эди. Шоҳжаҳоннинг Санкт-Петербургдаги ушбу жанги "Короли нокаутов" номли профессионал бокс кечасининг марказий тўқнашуви бўлиши лозим эди. 

Афсуски, чарм қўлқоп устамизнинг жанги бекор қилинди ва октябрь ойига кўчирилди. Бу ҳақида Шоҳжаҳон Эргашевнинг ўзи сайтимизга хабар берди.

"Ҳа, афсуски шундай бўлиб қолди. Асосий муаммо "Матч ТВ" телеканали билан келиша олмаганимиз бўлди. Улар фақат менинг иштирокимдаги жангни трансляция қилишларини айтишди. Бу турнирда менинг бокс залимдаги болалар ҳам рингга чиқишади. Менга уларнинг жанглари трансляцияси ҳам муҳим. Энди бу жангим октябрь ойида ўтказилади. Рақиб ўзгармайди", - деди Эргашев. 

Маълумот учун, Шоҳжаҳон Эргашев шу кунгача проф рингда 18 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (16та нокаут). Милиуша эса 13 маротаба жанг қилган ва уларнинг 9тасида ғолиб бўлган (4та нокаут). 3 маротаба мағлубиятга учраган (2та нокаут) ва 1 та дуранг қайд этган.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

+2   
20 сен 22:04:29
Canelo
Адашмасам Шохжахон Эргашев профдаги фаолиятини бошлаганига 5 йил туляпти. Хали хамон чемпионлик жангларидан хабар ёқ. Рейтингларда хам давогар мақомини олгунича
анча борга ухшайди.( хар холда бундай ракибла билан). У профга утганида Ахмадалиев Гиясов Меликузиевлар любителскийда эди. Ахмадалиев профдаги фволиятига 2 йил тулмасдан 2 та главная версия да чемпион булди. Максад Эргашевни устидан мағзава ағдариш эмас просто биз хам уни чемпионлигини куриш истагидамиз.Ахир хозирги спорт формасини хам ушлаб колиб бумайди вакт аёвсиз эртага кариб колса ёшлар чикаверади. Имкон кадар гуллаган Даврида Википедияда хам топиб бумайдиган ракибла билан тушмаслиги керак.
+1   
20 сен 21:32:10
Juventus CR7
Шохжахон Эргашевнинг чупонлар билан киладиган жанглари качон тугар экан. Бу жанг рейтинг жанги хам эмас. Профессионал бокс рекордига кушилмайди хам
   
22 сен 20:58:51
Javohirjon
Canelo фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Адашмасам Шохжахон Эргашев профдаги фаолиятини бошлаганига 5 йил туляпти. Хали хамон чемпионлик жангларидан хабар ёқ. Рейтингларда хам давогар мақомини олгунича анча борга ухшайди.( хар холда бундай ракибла билан). У профга утганида Ахмадалиев Гиясов Меликузиевлар любителскийда эди. Ахмадалиев профдаги фволиятига 2 йил тулмасдан 2 та главная версия да чемпион булди. Максад Эргашевни устидан мағзава ағдариш эмас просто биз хам уни чемпионлигини куриш истагидамиз.Ахир хозирги спорт формасини хам ушлаб колиб бумайди вакт аёвсиз эртага кариб колса ёшлар чикаверади. Имкон кадар гуллаган Даврида Википедияда хам топиб бумайдиган ракибла билан тушмаслиги керак.
Tuğri yaxshi emas chempionlik kerak axir . Kronk nima degani
   
21 сен 21:10:15
Marco
Сарлавҳа хато ёзилган. Бу кутилган хабар еди!
   
21 сен 14:34:46
Сурхон Барлос
промоутери тайинсизга ўхшайди
   
20 сен 22:32:27
Temurbek Kabulovich
Yangilik emasku bunaqa holat.
   
20 сен 22:31:08
CHELSEA2211
Canelo fikrizga 100 foiz qöshilaman...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг