12 авг 12:54
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шон О'Мэлли: "UFC'га мендек чемпион керак"
Америкалик UFC жангчиси Шон О'Мэлли ўзини ташкилот чемпионлигига муносиб ҳисобламоқда.
"Мен Петрни мағлуб этаман ва бу орқали чемпион бўламан. Мен камар учун жанг қиламан. Буни ҳамма хоҳлайди. UFC'га мендек чемпион керак. Октагонга чиқиб, Петрни "синдираман". Ўзингиз айтгангингиздек, мен шу жангдан сўнг чемпионлик учун курашаман. Қўшимчасига, бу кардда Алжо ва Ти Жэй ҳам жанг қилади", - деди О'Мэлли Майкл Биспингга берган интервюсида.
Эслатиб ўтамиз, Шон О'Мэлли сўнгги бор 3 июль куни Педро Муньозга қарши жанг қилган эди.
Аввалроқ, ташкилот президенти Дана Уайт Петр Ян ҳамда Шон О'Мэлли ўртасида жанг уюштириш ғояси кимдан чиққанини айтган эди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар