UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

13 июл 15:44
Янгиликлар

Футбол

Шунақаси ҳам бўлади: "Зенит" мураббийи "Крилья Советов"га футболчи сифатида ўтди

Жорий йил бутсасини михга илган ҳамда мураббийликка ўтган Анюков мазкур фаолиятини ҳам тугатди ва эски ишига қайтди.

Россия чемпиони "Зенит" сафида кўп йиллар ўйнаган ҳимоячи Александр Анюков июнь ойида футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилганди.

Шундан сўнг Сергей Семак бошқарувидаги мураббийлар штабига ёрдамси сифатида ишга киришган ва мураббийлик фаолиятини бошлаган Анюков қарорини ўзгартирди. "Зенит"ни янги мавсумга тайёргарлик жараёнида мураббий сифатида иштирок этган Анюков футболчилик фаолиятини қайта тиклашга аҳд қилди.

Бунга "Крилья Советов" жамоасидан бўлган қизиқиш сабаб бўлган. "Зенит"да ёрдамчи мураббий сифатида иш бошлаган Анюков яна михга илган бутсалари олиб Самарага йўл олган ва мураббийлик ишини тугатишни маъқул кўрган.

Қайд этиш керакки, футболчи айнан Самарада туғилган ва футболдаги илк қадамларини "Крилья Советов"да қўйган. Анюков аллақачон Самарага етиб борган ва янги жамоаси билан Россия чемпионатининг дастлабки тури доирасидаги ЦСКАга қарши ўйинга тараддуд кўрмоқда.

"Зенит" клуби эса Анюковга янги мавсумда футболчилик фаолиятида омад тилашини маъқул қилган. Александр Анюков "Крилья Советов"да 22-рақам остида тўп тепади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг