15 окт 18:48
Янгиликлар
Сув спорти турлари
Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди
Сузиш бўйича терма жамоамиз аъзоси бу йўналишда Ўзбекистон рекордини ҳам янгилашга муваффақ бўлди.
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида сузиш бўйича қисқа масофага (25 метрли бассейн) Жаҳон кубогининг учинчи босқичи старт олди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси вакили Илия Сибирцев эркин усулда 1500 метрга сузиш баҳсларида бронза медалига сазовор бўлди.
Спортчимиз 14:43.97 натижа қайд этиб, учинчи ўринни эгаллади ва шу билан бирга қисқа масофада Ўзбекистоннинг янги рекордини ўрнатди.
1500 м, эркин усул:
1. Лукас Хенве (Бельгия) – 14:33.14
2. Оливер Папаи (Венгрия) – 14:40.55
3. Илия Сибирцев (Ўзбекистон) – 14:43.97

Ҳавола :
Фикрлар