UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

22 июн 08:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Собиқ чемпион Загитова ҳақида: "Уни бокс қўлқопларида кўришни тасаввур қила олмайман"

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Григорий Дрозд 2018 йилги Олимпиада чемпиони Алина Загитованинг бокс жанги ўтказиш қарорига муносабат билдирди.

"Тўғрисини айтсам бу мени қизиқтирмайди. Алина ёқимтой, гўзал ва шу билан бирга ажойиб спортчи. У фигурали учиш билан шуғилланади. Бу нафис спорт тури. Уни бокс қўлқопларида кўришни тасаввур қила олмайман. Менга бу қизиқ эмас ва Алинага бироз ачинаман. Чунки қизларнинг жанг қилишини ёқтирмайман.

Агар машҳур эркак спортчилар рингга чиқса, буни ижобий қабул қилган бўлардим. Масалан, футболчилар, хоккейчилар ёки чанғи учувчилар бокс қўлқопини кийса, бу ҳақиқатдан ҳам қизиқарли бўлади. Шу билан бирга бокс мухлисларининг кўпайишига ҳам хизмат қиларди. Қизлар эса бу иш билан шуғулланиши, бутунлай бошқа нарса.

Бу аёллар боксига тааллуқли эмас. Аёллар боксига нейтрал қарайман. Аммо, боксчи қизлар орасида жуда яхши жанг қиладигарлари ҳам бор. Улар спортчилар ва бу йўлни ўзлари танлаган. Уларнинг кўргазмали жангларга ҳеч қандай алоқаси йўқ", – деди Дрозд.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг