UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0

21 авг 06:16
Янгиликлар

Дзюдо

Жаҳон чемпионатининг илк куниёқ 4 та медаль қўлга киритдик. Сирожиддинова - Жаҳон чемпиони!

Эквадорнинг Гуаякил шаҳрида йилнинг ўсмирлар иштирокидаги асосий мусобақаси - Жаҳон чемпионати старт олди.

Дунё биринчилигининг биринчи кунги беллашувлари Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси учун муваффақиятли келди. Аурелио Чиприан-Флис бош мураббийлигидаги кадетларимиз 1 та олтин, 3 та бронза медалига сазовор бўлишди. 

Қувонарлиси, Ирода Сирожиддинова барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионига айланди. -40 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ирода ҳақиқий маънода ирода намойиш этди. Тўғридан-тўғри иккинчи босқичдан баҳсларга киришган Сирожиддинова озарбайжонлик Сунай Саламова, 1/2 финалда россиялик Эмилия Сайфутдинова ҳамда финал баҳсида қозоғистонлик Адия Жанахметни мағлубиятга учратди. Олис Эквадор заминида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳия янгради. Ирода бир ой олдин Иорданияда ўтган Осиё чемпионатида ҳам олтин медал қўлга киритганди.

Терма жамоамиз аъзоларидан Бобур Юсупов (-55 кг), Алина Колючева (-44 кг) ва Чарос Ҳикматова (-48 кг) жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди. Биринчи кунги беллашувлардан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин ва 3 та бронза медали билан 60 давлат орасида умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг