UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01"Нассурдин ҳақида энди гапира бошлашди. Барчаси мен сабабли" - Кайо Борральо 0 17:39Конор Макгрегор: "Мен Ирландияда ўз ҳисобимдан юзлаб уйлар қурганман" 0 17:17Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди 0 16:53Майк Тайсон Кроуфорд - Альварес жангида кимга мухлислик қилишини айтди 0 16:28Таэквондо бўйича Корея Республикаси элчиси кубоги учун турнир бошланди 0 16:05"Металл бўлагига ўхшайди" - Дана Уайт Имавовнинг жисмоний ҳолати ҳақида гапирди 0 15:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири 0 15:20Қозоғистон яна бир ўзбекистонлик боксчини ўз сафига қўшиб олмоқчи 0 14:58"Борральо Имавовни мағлуб этади" - UFC собиқ чемпиони 0 14:35"Муаммо йўқ". Енгилмас кубалик боксчи Бетербиев - Бивол жанги ғолибига қарши рингга чиқишга тайёр 0 14:11Бироздан кейин Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогидаги юришини бошлайди 0 13:50Жон Жонсга қўйилган айблов бўйича ҳукм ўқилди 0 13:29Чақириққача харбий тайёргарлик бўйича муносиб кадрлар тайёрланмоқда 0 13:08Арман Царукян UFC'даги кейинги жангини ҳамюртимиз билан бир кардда ўтказиши мумкин, рақиб ҳам деярли аниқ 0 12:47Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли 0

20 июл 18:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Собиқ ҳамюртимиз Олег Маскаев 46 ёшли Пакьяонинг бугунги жанги ҳақида гапирди

2006-2008 йиллар оралиғида оғир вазн тоифасида WBC чемпиони бўлган Олег Маскаев бугун тонгда ўтказилган Мэнни Пакьяо - Марио Барриос жангига муносабат билдирди.

— Баракалла, Пакьяо. Менимча, у бу жангда ғалаба қозонди. Унга нима учун ғалаба берилмаганини тушуна олмадим. Лекин мухлислар ҳаммасини кўришди ва уларнинг фикри энг асосийси. 46 ёшига қарамай, барча афсонанинг бугунги жисмоний ҳолатига гувоҳ бўлди. У ўзидан 16 ёшга кичик амалдаги чемпионга қарши рингга чиқди ва бу билан жиддий таваккал қилди. Жангни томоша қилиш асносида Барриос Мэннига қараганда кўпроқ таваккал қилгандек туюлди. Яна бир бор ажойиб жанг билан Пакьяони табриклайман. 

— Пакьяонинг Барриос билан реванш жангини кўришни хоҳлайсизми?

— Йўқ демасдим. Аммо реванш жангида ҳам кўп нарса ўзгармаса керак. Агар йил охиригача ташкил этилса устунлик аниқ филиппинлик томонида бўлишига ишончим комил. Барриос 12 раунд давомида муваффақият калитларини топа олмади. Бундан кейин ҳам топа олмаса керак. Гап шундаки, ҳакамларнинг бундай адолатсиз қароридан кейин Мэнни Пакьяонинг ўзи реваншга рози бўлармикан? 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг