UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

27 май 14:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Собиқ UFC жангчиси Алексей Олейникни нокаут қилишди

Хабар берганимиздек, Москва шаҳрида "Бойцовском клубе РЕН ТВ" аралаш яккакураш шоуси бўлиб ўтди.

Россиялик оғир вазн тоифаси вакили Алексей Олейник кутилмаганда британиялик Оли Томпсонга нокаут эвазига мағлуб бўлди. Олейник дунёнинг энг кучли лигасида 8 йил давомида жанг ўтказганди. Ўтган йилнинг октябрь ойида UFC россиялик жангчи билан шартномани узайтирмади. 

Биринчи раунднинг иккинчи дақиқаси йигирма саккизинчи сонияси ўтиб бораётган бир паллада Томпсон ўнг томондан берган кучли зарбаси билан номдор рақибини чуқур нокаутга учратди. Оли ушбу ғалабаси эвазига ташкилотнинг чемпионлик камарини қўлга киритди. 

Жанг якунланганидан сўнг Томпсон реванш ҳақида берилган саволни жавобсиз қолдирди. 

"Реванш масаласини эртага муҳокама қиламиз, бугун эса менинг куним", - деди британиялик. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг