UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0 09:33UFC 333 турнирининг тўлиқ карди: Волкановски – Евлоев, Ян – Двалишвили, Темиров – Кавана 0 08:48Хргович Дюбуа билан IBF ва WBO камарларини бирлаштирмоқчи 0 08:07Баҳодир Жалолов ўзининг энг яхши боксчилар учлигини санади 0 20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0

26 янв 10:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Социализмга қарши жангчилар. “UFC'да Дональд Трампнинг икки мухлиси жанг қилади — Масвидаль - Ковингтон

Ковингтон ва Масвидаль ўртасидаги адоват.

Январь ойи ўзининг янгиликлари билан ҳаммани ҳайратлантиришда давом этмоқда. Оғир ва енгил вазн юлдузлари аллақачон ўз рақиблари билан келишувга эришди. Энди навбат ярим ўрта вазн эгаларига. Колби Ковингтон ва Хорхе Масвидаль 5 март Лас Вегасда бўлиб ўтадиган UFC 272 турнирида ўзаро жанг қилади. 33 ёшли Колби ва 37 ёшли Хорхе ўртасида адоват хеч кимга сир эмас. Жанг учун бундан бошқа яна қандай қизиқарли боғлиқлик бўлиши мумкин? Икки америкалик жангчи уч маротаба жанг қилишга уринишган, аммо барча жанглар бекор қилинган. Умид қиламизки, тўртинчи уринишда жангчилар, албатта, октагонга кўтарилишади.


Хорхе ва Колби шафқатсиз кўринишсада, тўғри маънода АҚШ собиқ президентининг қўлларини ўпишга тайёр

Бир неча йил олдин Колби ва Хорхе "Аmеricаn ТоpТеаm" жамоасида бирга шуғулланишарди ва машғулотда бўлганидек ҳаётда ҳам яқин дўст эдилар. Лекин кейинчалик уларнинг орасидан "қора мушук" ўтади. Ўша вақтдан сўнг эски дўстлар доимий равишда ижтимоий тармоқда хам ўзаро жанг қилиб келишади.

Лекин бугунги кунгача уларни нимадир бирлаштириб турмоқда. Уларнинг иккиси ҳам АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп билан яқин муносабатда. Масвидаль ва Ковингтон сўнгги сайловда, ҳатто кекса сиёсатчининг штаб-квартирасида бўлиб, "Социализмга қарши жангчилар" махсус дастурида қатнашган.


Ким кучлироқ? 

Албатта, бу саволга жавоб бериш қийин. Иккала жангчи ҳам сўнги бор Камару Усман билан тўқнаш келган ва чемпионга мағлуб бўлишган.

Масвидалнинг устун тарафи "стойка"да, аммо у курашда заиф. Ковингтонда аксинча, унинг Усман билан кечган жанги шуни кўрсатдики, Колби "стойка"да ҳам анча жиддий рақиб. Шунинг учун кўрсаткичлар борасида Ковингтон бироз устундек кўринмоқда. Нима бўлганда ҳам, бизни 5 март Лас Вегасда шахсий адоватга эга жангчилар тўқнашуви кутмоқда.


Камрон Ҳасанов тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
26 янв 14:03:21
Mironsho_Jabborov
Covington ursa kerak, Masvidalni kotarb turgan narsa uni piari
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг