UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

11 май 14:10
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Сондерснинг “бежалган” юзи. Альварес дунёда энг зўр эканлигини яна бир бор исботлади

Арлингтондаги бокс кечаси-шунчаки эртак.

Сентябрьда бўладиган мутлақ чемпионлик жанги 

Арлингтондаги бокс кечаси-шунчаки эртак. АТ&Т Stadium аренасига 73126 мухлис ташриф буюрди, ҳамда ажойиб муҳитда жанг бўлиб ўтди. 

Кутилганидек, Билли Жо Сондерс таниқли рақибига қарши жанг ўтказди, бироқ Канело ҳар доимгидек дунёдаги энг яхши боксчи эканлигини кўрсатди. 

У рақибини жуда аянчли аҳволга солиб қўйди ва британияликнинг мураббийи уни тўққизинчи раундга қатнашишига рухсат бермади. Саулнинг сентябрьда тўққиз ой ичидаги тўртинчи жангги  жаҳоннинг мутлақ чемпионлик камари учун бўлиб ўтади. 

АҚШнинг 43 йиллик рекордини Техас ортда қолдирди. Стадионга 73126 мухлис ташриф буюрди 

Ташкилотчилар бундай катта жанг учун яхши жой ва вақтни танлашди. Жанг Мексиканинг асосий миллий байрами арафасига тўғри келганлиги сабабли, маҳаллий ҳокимият ареналарни исталганча тўлдиришга рухсат берди. Чипталарга сотувнинг биринчи куниёқ талаб жуда катта бўлди. Ташкилотчилар 70 мингга яқин томошабин кутишган эди, бироқ рақамлар ундан кўпроқ бўлди. Шу тариқа, ёпиқ аренадаги бокс мусобақасида томошабинлар сони бўйича рекорд ўрнатилди. Ҳаттоки, 1978 йилда Ню-Орлеандаги Муҳаммад Али ва Леон Спинк ўртасидаги реваншда 63352 киши трибунада бўлган. 

Канело биринчи раунддаёқ устинликни қўлга киритиш учун ҳаракатни бошлаб юборди. Мексикалик зарба бериб рақибининг ҳаракатларини секинлатишга эътибор қаратди. Ажабланарлиси шундаки, Билли Жо унинг энг яхши усулларига ҳам осонлик билан бардош берди. 

Тўртинчи ва бешинчи раундга келиб кураш бошқача тус олди. Жебга қараганда андердог кўп ишлатилганига қарамасдан, бу мексикаликка бир қанча муаммоларни келтириб чиқарди. Вақт ўтган сари Сондерснинг усуллари қўл келмай қолди. Саккизинчи раундга келиб кураш ўз чўққисига чиқди: Сондерс ўз услубини топди, бироқ рақибига ҳам мослаша бошлади.

Агар боксчи ҳақиқатан зўр бўлса, у мана шундай вазиятлардан унумли фойдалана олади. Саул раунднинг икки дақиқасида зарбалар тезлигини шунчалик оширдики, Билли Жога қараш ҳам даҳшатли ҳолга келиб қолди.

Сондерс ўзининг бурчагига аянчли аҳволда келди ва жангни давом эттиришга ҳали имкони бордек туюларди, аммо мураббийи уни кейинги раундга қўйиб юборишдан бош тортди. Чунки шифокор кўригидан ўтган британияликнинг орбитал суяги синган эди. 

Энди Канелода учта камар бор, тўртинчиси эса Калеб Плантда. Уларнинг барча кутаётган жанги сентябрьда бўлиб ўтади 

Жанг тўхтагунгача бўлган вақтда ҳам учта ҳакамнинг ҳисобига кўра: 77-75, 78-74, 78-74, Саул ғалаба қилаётган эди. Зарбалар статистикасида ҳам етакчилик у томонда эди. 

Жангдан сўнг Алварес “ Баҳс узоқ давом этишини айтган эдим, аммо у мен кутгандек қийин бўлмади.  Чунки мен тинимсиз курашлар орқали ўсяпман. Ҳар бир раундда ғалаба қозондим. 

Унинг ёноқ соҳасини синдирдим деб ўйладим. Жангни давом эттирмаслигини билар эдим. Суяги синганлиги учун Сондерс рингга чиқмаслигини мураббийимга айтдим. Мен дунёдаги энг зўр мураббий билан шуғулланаман. У қандай тайёргарлик кўришни ҳамда рингда нималар қилиш кераклигини айтади ва мен буларни бажараман”,-деб айтди. 

Эдди Хирн ҳам Сондерснинг кўз соҳаси синганлигини ва касалхонага етказилганлиги тасдиқлади. 

Энди Канелода фақат битта мақсад бор- IBF камари ва унинг эгаси Калеб Плантни енгиш:

“Менинг режам-суперўрта вазн тоифасидаги барча камарларга эга бўлиш. Калеб Плант, мени кут”.

Эдди Хирн “Плантга қарши кураш-Канелога керак бўлган асосий жанг. Калеб ҳам худди шундай деб ўйлашига умид қиламан ҳамда биз бу курашни сентябрьда ташкиллаштира олишимиз мумкин бўлади”,-деб таъкидлади.

Канело-Плант қарама-қаршилиги кутилаётган энг шов-шувли жанглардан бири. Аммо энг ҳайратланарлиси декабрда ҳали Алваресда суперўрта вазн тоифаси бўйича биронта ҳам камар йўқ эди, бироқ энди у сентябрьда барча камарларни тўплаб, мутлақ жаҳон чемпионига айланиши мумкин.

Sports.ru сайти асосида Озода Қаюмова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

   
11 май 15:16:50
Usmonov Komiljon
Agar yarim ogir vazndagi kamalrlarni xam olsa xaqiqiy afsona boladi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг