UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

14 авг 18:00
Янгиликлар

Бошқалар

​Сўхлик ёшларга Президент совғаси – спорт инвентарлари етказиб берилди

Теглар :  Сўх
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш тўғрисида”ги қарорининг ижроси бўйича ҳудудда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда Сўх туманида 80 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган бўлиб, уларнинг 20 минг нафарга яқинини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Аммо, шу пайтга қадар бу тумандан терма жамоа даражасидаги биронта ҳам спортчи етишиб чиқмаган. Бунинг асосий сабаби, ҳудудни спорт инфратузилмаси қониқарли эмаслиги ҳамда  инвентарлар билан етарли даражада таъминланмаганлиги эди.

Шу кунларда Сўх туманида жисмоний тарбия ва спорт соҳаси ривожини янги босқичга олиб чиқиш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда иқтидорли спортчиларни тарбиялаб, миллий терма жамоалар даражасигача олиб чиқиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда Сўх тумани ёшлари учун янги спорт иншоотларини барпо этиш, мавжудларини реконструкция қилиш ҳамда уларни етарли даражада спорт жиҳозлари ва инвентарлари билан таъминлаш борасида тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Жумладан, Сўх туманида ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш бўйича мақсадли режа ишлаб чиқилган бўлиб, унинг доирасида тумандаги спорт иншоотлари учун жами 30 турдан ортиқ умумий қиймати эса 600 миллион сўмлик Президент совғаси – спорт жиҳозлари ва инвентарлари етказиб берилди.

Таъкидлаш керак, туман ёшлари учун кўп йиллардан бери жисмоний тарбия ва спорт жиҳозлари етказиб берилмаётган эди. Натижада, маҳаллий ёшлар спорт борасида ўз иқтидори ва истеъдодини намоён этишда муаммоларга ҳам дуч келишаётган эди. Негаки, спорт жиҳози етишмагач, спортчининг маҳорати ўсмайди, кўрсаткичлари ҳам пасайиб кетади. Умид қиламизки, давлат даражасидаги бу каби эътибор спортчи ёшларнинг янада фаол бўлишига ва яқин давр ичида улар орасидан нафақат Ўзбекистон, балки Осиё ва жаҳон чемпионлари ҳам етишиб чиқишига хизмат қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг