UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05ATP рейтинги янгиланди. Биринчи ракеткамиз 40 поғонага пастлади. Рейтингда янги ўзбек! 0 08:34Даниил Ейбог жорий мавсум нима учун халқаро мусобақаларда иштирок этмаётганини очиқлади 0 08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0 07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0

01 апр 08:11
Янгиликлар

Тадбирлар

Спорт федерациялари фаолияти қайта кўриб чиқилади

Нурафшон шаҳрида Тошкент вилоятида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалалари, соҳадаги камчиликларни бартараф этиш чораларига бағишланган мулоқот ташкил этилди.

Вилоят ҳокими Ғуломжон Ибрагимов иштирок этган учрашувда спорт соҳаси жамоатчилиги, ҳудудда фаолият кўрсатаётган барча спорт федерацияларининг раҳбарлари иштирок этди. Учрашувда ҳоким вилоятда фаолият кўрсатаётган спорт функционерлари ва мураббийларнинг муаммоларини тинглади. Ҳар бир федерациянинг моддий-техник имконияти, эришган натижалари, келгуси режалари муҳокама қилинди.

Бугун Тошкент вилояти спорт жамоатчилигини қандай муаммолар қийнаяпти? Учрашувда шу ва соҳага дахлдор бошқа саволлар ўртага ташланди. Очиғини айтганда, вазият кўнгилдагидек эмас. Аксарият федерациялар ночор бир вазиятда, ўз ички имкониятларидан келиб чиқиб базўр жон сақлаб келмоқда. Масалан, вилоят енгил атлетика федерациясининг машғулотлар ўтказадиган алоҳида майдони йўқ. Бадиий гимнастика федерацияси жойи йўқлигидан бошқа бир ташкилот ҳудудида, оғзаки келишувга кўра ижара ҳақи бермаслик шарти билан (чунки бунга маблағи йўқ) фаолият кўрсатиб келяпти. Қачондир бириктирилган ҳомийлар бугун турли важларни рўкач қилиб, ўзини олиб қочяпти.

Оғир атлетика федерацияси Чиноздаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори томонидан бошқарилади. Алоҳида жойи йўқ. Умуман, кўплаб федерацияларга раҳбарлик қилиш ҳудудларда фаолият олиб бораётган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари директорларининг чекига тушяпти. Уларнинг қарийб барчаси ойликсиз, азбаройи спортга бўлган муҳаббати, иштиёқи туфайли федерация ишларини имкон қадар ташкил этиб келяпти. Баъзи спорт федерацияларининг раҳбари сайланмаган.

Хабарда соҳадаги ана шу каби муаммолар қайд этилиб, йиллар давомида тўпланиб қолган масалалар, вазиятни ўнглаш, жисмоний тарбия ва спортга раҳбарлик қилиш ишларини тизимли равишда йўлга қўйиш масалалари кенг муҳокама қилингани айтилади.

Вилоят ҳокими ҳар бир спорт федерациясининг йиллик молиявий сарф-харажатлари учун маблағ ажратиш бўйича аниқ чоралар кўришини маълум қилди.

– Бу йил вилоят бюджети ҳисобидан ёки ҳомийлар жалб этиш йўли билан ёрдам берармиз. – дейди вилоят ҳокими Ғуломжон Ибрагимов. – Аммо барча спорт федерациялари келгуси йилда яна ҳомийга кўз тикиб турадиган бўлса, у ҳолда ишимизда нимадир хатолик борлигини англатади. Спорт жамиятлари учун яратилган молиявий имкониятлар, солиқ имтиёзларидан унумли фойдаланиш керак. Қўшимча маблағ ишлаб топиш йўлларини биргаликда ўйлайлик. Вилоят маъмуриятидан қандай ёрдам керак бўлса, биз тайёрмиз. Федерациялар қошида тадбиркорлик билан шуғулланаман десангиз, лозим бўлса, бир сўм эвазига сизга бино, ер ажратамиз. Бу қуруқ гап эмас, аниқ таклиф.

Шунингдек, спорт федерацияларининг географик жойлашувига ҳам эътибор қаратилиб, улар асосан, шаҳарлар ҳудудларида жойлашгани оммавий спортни ривожлантиришга тўсқинлик қилиши таъкидланди. Яқин йилларда вилоят спорт жамоатчилиги Нурафшон шаҳрига тўлалигича кўчириб келинади. Барча федерациялар вилоятнинг маъмурий марказида фаолият кўрсатади. Аммо унгча бўлган оралиқ вақт ҳам катта давр. Олдинда эса олимпиада ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриш, аҳоли ўртасида жисмоний тарбияни кенг оммалаштириш вазифаси турибди.

Йиғилиш давомида вилоят ҳокими масъулларга барча спорт федерацияларининг паспортини яратиш, республикада мавжуд, бироқ, вилоятда йўқ бўлган бошқа спорт федерациялари ишини ҳам ташкил этиш бўйича топшириқ берди. Қайд этиш жоиз, айни пайтда вилоятда авто-мотоспорт, синхрон сузиш, регби, чим устида хоккей, қишки спорт турлари каби йўналишларда федерациялар фаолият олиб бормаяпти.


Мулоқотда келгусида ҳудудда спортни ривожлантиришнинг бош ғояси қандай бўлиши кераклиги ҳақида тўхталиб ўтилди. Унга кўра, спорт жамоатчилиги йирик мусобақаларни мўлжал қилибгина ишламаслиги керак. Бош мақсад – иложи борича кўпроқ аҳолини спортга жалб этиш бўлиши лозим. Масала шундай қўйилган тақдирдагина ҳудудда чемпионлар, спорт усталарининг чинакам мактаби яратилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг