UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0

31 дек 11:01
Янгиликлар

Тадбирлар

Спорт мактабининг энг яхшилари тақдирланди + ФОТО

Теглар :  ХоразмУрганч
Маҳорат масканида янги йил байрами арафасида йил сарҳисобларига бағишлаб тақдирлаш маросими ўтказиш анъанага айланган.

Бугунги кунда Урганч шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортнинг 13 тури - футбол, мини футбол, регби, волейбол, баскетбол, қўл тўпи, енгил атлетика, стол тенниси, шахмат, шашка, теннис, чим устида хоккей ва бадминтон бўйича машғулотлар олиб борилади. 

Шуғулланувчиларнинг сони 1584 нафарни ташкил этади. Шундан 476 нафари қизлардан иборат. Ўз навбатида ёшларга 66 нафар тажрибали ва малакали тренер устозлик қилмоқда.

Айтиш жоизки, 2021 йил мазкур маҳорат даргоҳи жамоаси учун омадли якунланмоқда. Агарда, спорт мактаби тарбияланувчилари ўтган йили республикамиз миқёсидаги чемпионат, биринчилик ва кубок мусобақаларида ҳамда халқаро турнирларда жами 204 медаль билан якунлашган бўлса, бу йил унинг салмоғи ошиб, 331 та медалга етди. Шундан, 79 таси олтин, 76 таси кумуш,176 таси бронза медалларидир.

Маҳорат масканида янги йил байрами арафасида йил сарҳисобларига бағишлаб тақдирлаш маросими ўтказиш анъанага айланган. Бу йил ҳам бундан мустасно бўлмади. Маросимда қатнашган Хоразм вилояти Туризм ва спорт  бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нодира Жуманиязова спорт мактаби фаолияти, спортчиларнинг кўрсаткичлари хусусида илиқ фикрларини билдириб, янги йил байрами билан тадбир иштирокчиларини қизғин қутлади.

Н.Жуманиязова вилоятда жисмоний тарбия ва спортнинг ривожи ҳамда ёш авлодни соғлом тарзда вояга етказиш йўлида қўшаётган сидқидилдан хизматлари спорт мактабининг директори Жамоладдин Абдуллаев, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Азамат Арджанов, хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари Умид Сапаев, методистлар Вали Султонов, Амирбек Матқулиев, Анвар Алимов, Муродбек Бекчанов, шифокор Интизор Сафарова, ҳамшира Асал Алимова ва массажчи Ирода Рустамовани бошқарманинг ташаккурномаси билан тақдирлади.

Шунингдек, воҳа спортини оммавий ахборот воситаларида кенг қамровли ёритиб келаётган журналистлар ҳам ташаккурномага муносиб кўрилди.

Ўз навбатида юқори кўрсаткичларга эришган тренер, спортчилар, пара спортчилар ҳамда ишчи ходимлардан бир гуруҳи ташаккурнома ва совғаларга лойиқ кўрилди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг