UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0 12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0 11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0 11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0

04 мар 21:23
Янгиликлар

Бошқалар

Спорт оиласининг тўрт нафар вакили байрам арафасида "Зулфия" мукофотини қўлга киритди

Теглар :  Зулфия
Спорт оиласининг тўрт нафар вакили байрам арафасида "Зулфия" мукофотини қўлга киритди.

Мамлакатимизда хотин-қизларни эъзозлаш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш, ўзининг иқтидори ва ибратли фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлаётган, турли соҳа ва тармоқларда қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқараётган, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда чуқур билим ва интеллектуал салоҳиятини намоён этиб, ўз ғоя ва ташаббусларини илгари сураётган, ижтимоий ҳаётда фаоллик кўрсатаётган қизларни муносиб рағбатлантириш мақсадида Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги Президент қарори эълон қилинди.

Унга кўра, жами 28 нафар юртдошимиз аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлишди.

Эътиборлиси, мукофотланганларнинг тўрт нафарини спорт соҳасида ўзларини намоён этиб келаётган қизларимиз ташкил этишади. Булар:

Оразбаева Гулсанем Жалғасбай қизи – Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси, шотокан каратэ-до бўйича Ўзбекистон кубоги ғолиби, спорт усталигига номзод;

Салимова Амира Суннатжон қизи – Бухоро вилояти Когон шаҳридаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси, бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;

Омонова Умида Шуҳрат қизи – Ўзбекистон шахмат федерациясининг Халқаро шахмат академияси ўқувчиси, ФИДЕ устаси (Сурхондарё вилояти);

Ким Юлия Олеговна – Республика олий спорт маҳорати мактабининг фигурали учиш бўйича мураббийи, спорт устаси (Тошкент шаҳри).

Биз ушбу юксак давлат мукофотига сазовор бўлган барча қизларни муборакбод этамиз ҳамда келгуси фаолиятларида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг