UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0

29 мар 17:17
Янгиликлар

Шахмат

Афрўза Хамдамовага "Зулфия" номидаги давлат мукофоти тантанали тарзда топширилди

Ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони ҳисобланган Афрўза Ҳамдамова Президент Қарорига кўра давлат мукофотига лойиқ кўрилганди.

Хабарингиз бор, 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ Самарқанд шаҳридаги 42-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси, шахмат бўйича икки карра жаҳон чемпиони Афрўза Ҳамдамова Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган эди.

8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Кўксарой қароргоҳида ўтказилган тантанали маросимда "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган кўплаб қизларимиз Давлатимиз раҳбаридан мукофотларни қабул қилиб олишди. Ушбу байрам кунларида Черногория давлатининг Петровас шаҳрида шахмат бўйича 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Афрўза Хамдамовага мазкур мукофот ватанимизга қайтгандан кейин топширилиши кўзда тутилганди.

Халқаро шахмат академиясида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова томонидан Афрўза Хамдамовага «Зулфия» мукофоти тантанали тарзда топширилди.

Тадбирда Спорт вазири Адкҳам Икрамов, Ёшлар ишлар агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси ўринбосари Комил Синдаров, кенг спорт жамоатчилиги ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Афрўза Хамдамова ушбу юксак мукофотга муносиб кўрилгани учун Давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчилигини билдириб, келгусида ҳам нуфузли халқаро мусобақаларда ватанимиз байроғини юксакларга кўтаришга ваъда берди. 

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Афрўза Хамдамова 2022 йилдан аёллар ўртасида ФИДE спорт устаси, 2024 йилдан аёллар ўртасида халқаро спорт устаси ҳамда  Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг