05 окт 18:21
Янгиликлар
Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги 70 та медали учун жами қанча мукофот пули тўланади?
Бу орқали ушбу нуфузли комплекс мусобақани бешинчи ўринда якунладик.
Мусобақалар старт олган бир пайтда ҳукумат томонидан Осиё ва Параосиё ўйинлари ғолиб ҳамда совриндорлари учун пул мукофотлари оширилди. Президентнинг 21-сентябрдаги ПҚ-347-сон қарорига кўра, спортчиларга:
- олтин медал учун — 25 минг доллар;
- кумуш медал учун — 12,5 минг доллар;
- бронза медал учун — 6 250 доллар тўланиши кўзда тутилган.
Мураббийлар учун эса мос равишда 10 минг, 5 минг ва 2 500 доллар миқдорида мукофот белгиланган. Қарор 23-сентябрдан кучга кирган.
Агар 70 та медалнинг ҳар бири учун шартли равишда биттадан спортчи ва биттадан мураббийга янги ставкалар бўйича мукофот ҳисобланса, умумий сумма 1 млн 382,5 минг АҚШ долларини ташкил этади. Шундан 21 та олтин медал учун спортчилар ва мураббийларга жами 735 минг доллар, 25 та кумуш учун 437,5 минг доллар, 24 та бронза учун эса 210 минг доллар тўғри келади.
Бироқ бу фақат шартли ҳисоб-китоб. Жамоавий ва жуфтлик баҳсларида бир медал бир нечта спортчига тегишли бўлиши мумкинлиги, шунингдек, мураббийларга мукофот тўлаш тартиби сабаб ҳақиқий умумий сумма бундан фарқ қилиши мумкин.
Фикрлар