UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0

14 окт 08:46
Янгиликлар

Тадбирлар

Спорт ва тиббиёт мавзуида халқаро конференция ўз ишини бошлади

Тошкентда “Тиббиёт ва спорт: муаммолар ва истиқболлар” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади.

МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази (РСТИАМ) томонидан ўтказилаётган ушбу тадбирда Буюк Британия, Германия, Россия, Беларусь, Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Испания, Литва каби мамлакатлардан ташриф буюрган шифокорлар соҳага оид сўнгги ютуқлар, камчилик ва муаммолар, уларнинг ечимлари борасида ўз билимларини улашади.

“InterContinental Tashkent” меҳмонхонасида ўтган тадбирнинг очилиш маросимида расмийлар мавзунинг долзарблиги, бугунги кунда давлатимиз томонидан спорт тиббиётини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтишди. 

Унда Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, РСТИАМ директори Камол Сирожитдинов иштирок этишди.

Анжуманда мамлакатимиздаги федерация ва ассоциациялар, ҳудудлардаги спорт таълим муассасаларда фаолият олиб бораётган спорт шифокорлари, терма жамоа мураббийлари, соҳа мутахассислари иштирок этишмоқда. Дастурга мувофиқ, икки кун давомида халқаро экспертлар томонидан маҳаллий мутахассислар учун назарий ва амалий машғулотлар ўтказилади.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг