UZ

Сўнгги янгиликлар

21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 11:09“Насаф” аёллар жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси 1/4 финалига чиқди 0 10:38Умматалиев ғалаба қозонган оқшомнинг асосий жанги WBC камари учун кечди 0 10:21Ёшлар Олимпиадасида бугун 5 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0

03 фев 11:38
Янгиликлар

Ўқ отиш, Бошқалар

Спортчиларимизга керакли витаминларни ўзимиз тайёрлаймиз

Спортчиларнинг юқори натижалар қайд этишида қўшимча биологик озуқалар, витаминларнинг ўрни катта экани яхши маълум.

Сир эмаски, терма жамоаларимиз ишлатадиган аксарият ана шундай воситалар хорижий компанияларда ишлаб чиқарилади. Бугун МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов Қўмита қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази раҳбарияти билан мазкур соҳага янада кучли эътибор бериш мавзусида учрашув ўтказди. Унда Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ва Марказ директори Абдушукур Садиков, шунингдек, ушбу марказ мутасаддилари иштирок этишди.

“Дунёда ҳар бир соҳа шиддат билан ривожланиб бормоқда. Шу жумладан, спорт фармацевтикаси ҳам. Терма жамоамиз вакиллари қандай воситаларни қабул қилишаётганини яна бир карра ўрганиб чиқиш лозим. Айниқса, WADA рўйхатидаги тақиқиланган ва ҳудудимизда кўп учрайдиган дори воситалари ҳақида спортчи ва мураббийлар учун семинарлар ташкил қилинглар”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Шунингдек, суҳбатда соҳани ривожлантириш учун бир қатор тегишли топшириқлар берилди. Жумладан, жамоаларда фойдаланиладиган препаратлар таркибини ўрганиб, уни маҳаллий шароитда ишлаб чиқариш бўйича Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари билан ҳамкорлик қилиш кераклиги айтилди. Шунингдек, асосан кўп талаб бўладиган машғулотдан сўнг юракнинг тикланишида, суяклардаги калцийнинг ўрнини қопловчи ва мушаклар эластиклигини оширадиган дори воситаларни ҳам юртимиз шароитида ишлаб чиқаришни ўрганиш бўйича кўрсатма берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг