UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0 18:52Леау Роналдуга тегишли бўлган 7-рақам остида қайдномага киритилди 0 17:00Сауль Альварес октябрь ойида WBC чемпионлик камари учун жанг қилади 0 15:48"Яна офисдаман". Илия Топурия машғулотларни қайта бошлаганини маълум қилди 0 15:01Осиё ўйинларининг 12-кунини иккита кумуш медаль билан якунладик 0 13:27Буюк Британия спорт вазири "Манчестер Сити" учун энг ёмон оқибатларни истисно этмаяпти 0 12:39Махачев: "Яхши жангчи бўлиш учун сочни калта олдириш керак" 0 11:11Теренс Кроуфорд боксга қайтиш-қайтмаслиги ҳақидаги саволга қатъий жавоб берди 0 10:00Агар Дана Уайт аралашса, Жошуа Фьюри билан жангдан воз кечиши мумкинлигини айтди 0 08:54Бугун Ўзбекистон МТЖ Сурияга қарши майдонга тушади 0 20:00Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:54Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0

22 май 14:18
Янгиликлар

Болалар спорти

Спортга ошно Шаҳрисабз ёшлари

Жисмоний тарбия ва спортга бўлган оммавийликни таъминлашда, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ўтишида, қолаверса, истеъдодлар камол топишида болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг ўрни таҳсинга лойиқ.

Қашқадарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Шаҳрисабз шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактабида ҳам 620 нафар ўғил-қизлар спортнинг эркин кураш, спорт гимнастикаси, таэквондо (WTF), каратэ (WKF), дзюдо, бадминтон, ушу, самбо, кураш  турлари бўйича Акбар Зокиров (енгил атлетика, Номоз Назаров (кураш), Илҳом Муродов (кураш), Шерназар Даминов (самбо), Чарос Абдуллаева (таэквондо), Нурбек Арслонов (таэквондо) каби 16 нафар нафар малакали мураббийлар қўл остида машғулотларга зўр беришган.

Юқорида таъкидлаганимиздек, аввало  ушуб спорт мактабидаги болаларнинг бўш вақти мазмунли ўтмоқда, қолаверса, улар орасидан чемпионликка даъвогар иқтидорли спортчи-ўқувчилар сараланмоқда. Спорт мактабида яратилган қулай шарт-шароитлардан унумли фойдаланган тарбияланувчилар томонидан биргина ўтган йилнинг ўзида қўлга киритилган юқори натижалардан кўринадики, иродали, истеъдодли ўқувчилар кўпчиликни ташкил этади. 

Мисол учун, ўтган йилниг ўзида 70 нафар БЎСМ тарбияланувчилари вилоят  беллашувларида кучли учликдан жой олишга мувоффақ бўлишган. Курашда икки нафар, боксдан бир, каратэдан уч, самбодан етти, ушудан ўн нафар спортчи-болалар Ўзбекистон чемпионати ва кубок беллашувларида шоҳсупадан жой олишга эришишган.

Кураш спорт тури бўйича мураббий Илҳом Муродовнинг шогирдларидан Камолиддин Расулов Туркманистоннинг Ашхобод шаҳри мезбонлик қилган ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида терма жамоа таркибиди иштирок этиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритган ва олтин медалга сазовор бўлган. 

Ўша йили декабрь ойида Туркиянинг Истанбул шаҳрида кураш бўича жаҳон чемпионатида ҳам барча рақибларини енгиб, олтин медални нақд қилган. 2018 йил декабрь ойида дзюдо бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақасида биринчи ўринни эгаллаган. 

2019 йилнинг биринчи чораги давомида ҳам бир қатор юқори натижалар қайд этилганига гувоҳ бўлиш мумкин. Ўзбекистон чемпионатларида енгил атлетика бўйича  уч нафар спортчи олтин, тўрт нафари кумуш, бир нафари бронза медалларини қўлга киритган. 

Самбочилар эса, битта олтин, учта бронзага эгалик қилишган. Вилоят мусобақаларида саккизта олтин, саккизта кумуш ва ўн еттита бронза медалларини жамғаришга эришган.   БЎСМда мавжуд спорт турларидан  режага мувофиқ очиқ биринчиликларнинг ташкил этилиши, ўғил-қизлар учун амалий жиҳатдан синов майдонига айлаётгани бор гап.

Хуллас, натижаларни янаям давом эттириш мумкин. Лекин асосийси, болаларнинг жисмоний тарбия ва спортга бефарқ эмаслигида, спортга ошно бўлиб, ўзида бўлан қобилиятларини машғулотлар орқали юзага чиқараётганида ва  ҳали ўсмирлигидаёқ, балоғат остонасига етиб, етмай ЮРТни улуғлашга интилаётганида.

Спорт мактабида режага мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги ПҚ-2821- сонли “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI  Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида спорчи-ўқувчиларимиз тайёргарлигини янада яхшилаш, керакли шарт-шароитларни яратиб беришга қаратилган устувор вазифалар аниқ белгилаб олинган. Спортчиларни жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида ўқув-йиғин машғулотлари ташкил этилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги ПҚ-3031-сонли “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қўвватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4063-сонли Қарори ижроларини таъминаш юзасидан ҳам бир спорт мактабининг барча ишчи-ходимлари, мураббийлари ва тарбияланувчилари иштирокидаги оммавий бадантарбия машғулотларини ташкил этиш ҳар кунги одат тусини олди. 

Президентимизмиз томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббусни БЎСМ ўғил-қизлари орасида тарғибот-ташкивот қилиш, айниқса, бешта ташаббусда кўзда тутилган вазифалар бўйича БЎСМ мутасаддилари томонидан алоҳида аҳамият қаратилмоқда. 

Ҳусан ЮСУПОВ, Шаҳрисабз шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори: 

- Жисмоний тарбия ва спортни, хусусан болалар спортини ривожлантириш асосий вазифамиз саналади. БЎСМда мавжу спорт турлари бўйича машғулотларга зўр берган ўғил-қизларимиз орасида истеъдодли, метин иродали спортчилар кўпчиликни ташкил этади. Мақсадимиз, селекция ишлари орқали янаям истеъдодли ёшларни жалб этиб, уларнинг маҳоратларини ошириб бориш ва катта спорт сари йўналтириш, мамлакат терма жамоаларига муносиб издошларни етказиб беришдан иборат.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг