UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

15 июл 15:54
Янгиликлар

Енгил атлетика, Тадбирлар

Спортнинг техник ва амалий турлари ривожи йўлида

Ёшлар ўртасида спортнинг пневматик қуролдан ўқ отиш, ёзги биатлон ва дуатлон турлари бўйича янги уч босқичли мусобақа йўлга қўйилди.

Аҳолининг турли қатлами, хусусан, ёшлар қалбига она-ватанга меҳр ва садоқат ҳиссини сингдириш, уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида вояга етказиш, қолаверса, ўғил-қизлар орасида спортнинг техник ва амалий турларини янада оммалаштириш, бунинг баробарида, жисмонан ва маънан баркамол бўлиб ўсишларини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши ва унинг тасарруфидаги ташкилотларнинг асосий мақсадлари сирасига киради. 

Яқинда Марказий кенгаш томонидан ёшлар ўртасида спортнинг пневматик қуролдан ўқ отиш, ёзги биатлон ва дуатлон турлари бўйича янги уч босқичли мусобақа  йўлга қўйилди. Табиийки, бу кўзланган эзгу ниятларнинг ушалишига хизмат қилмоқда.

Бинобарин, Хоразм вилоятида ушбу мусобақанинг биринчи - туман (шаҳар) босқичлари бўлиб ўтди. Унда “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши тизимидаги ўқув муассасалар ҳамда ўқув спорт техника клубларида таҳсил олаётган ва “Ёшлар дафтари”га киритилган жами 1248 нафар ўқувчи юқорида қайд этилган спорт турлари бўйича ўзаро баҳс юритишди.

Табиийки, ғолиб ва совриндорлар тақдирланиб борилди. Эндиликда, уларнинг энг яхшилари вилоят босқичига шай туришибди.  

Одилбек ИБРАГИМОВ (Хоразм вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази директори):

- Муболаға эмас, бу мусобақа ўзига хослиги ва аҳамияти билан муҳим ҳисобланади. Зеро, жойларда ўтказилган беллашувлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият, унутилмас таассурот ва қувончли лаҳзаларни туҳфа этди. Унинг эътиборли жиҳати яна шундаки, биринчиликда фаол қатнашганлардан 672 нафарига спорт тўгараги аъзоси эканлигини тасдиқловчи гувоҳномалар топширилди. Эндиликда, мазкур гувоҳнома эгалари ташкилотларимиз қошида фаолият юритаётган спорт секцияларидан доимий равишда, ўзларига қулай вақтларда фойдаланишлари мумкин бўлади.

Ҳа, “Ватанпарвар” ташкилоти ўз олдига хайрли вазифаларни қўйган. Бу борада олиб борилаётган изланишлар эса бесамар қолмаяпти, албатта. Бунинг самараси, болалар, ўсмирлар ва ёшлар ушбу ташкилотга ўзгача меҳр билан қарашмоқда, спортнинг техник ва амалий турларига қизиқиши тобора ошаяпти.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг